Сиз ёмонни ёмон деманг, Ўз ўрнин бўлаги бор. Қайлардадир оз бўлса-да, Кимгадир кераги бор. Бу ҳаётда яшамоқдек Энг олий тилаги бор. Сиз ёмонни ёмон деманг, Унинг ҳам юраги бор. Қайга борса ҳар қадамда, Қораламанг ортидан. У ҳам ахир бир одам- да, Адашган дил гардидан. Томчи сувдан бунёд бўлган, Яралган ҲАҚ ҳукмидан. Сиз ёмонни ёмон деманг, Бунинг ҳам жавоби бор… Беайб ёлғиз парвардигор, Айтинг, кимда хато йўқ? Биз ғанимат инсонлармиз, Бунда боқий ҳеч зот йўқ. Сўз демоққа шошилманг ҳеч, Забондан зўр бало йўқ. Сукут сақланг, бу сукутнинг Биз билмас савоби бор. Кўп сўзладик. Биз гапирган, Кимга азиз ОНАдир. Кимга ёр-у, кимга фарзанд, Кимга дўст-дугонадир. Гарчи қондош-қариндош-у, Гарчи ёт, бего