эмас, ишлаш учун боради,
Минг бир хил шароитда яшаш
учун боради,
Ўзи кирини ювиб, ўзи хамир
қоради....
Осон эмас азизларим,
мусофирга осон эмас
***
Пуллар топиб дадамни бой
қиламан деб
кетар,
Келсам машина олиб, уй
қиламан деб кетар,
Ўзим ишлаб, уйланиб, тўй
қиламан деб кетар,
Осон эмас азизларим,
мусофирга, осон эмас.
***
Ёстиққа боши етмай олдин кўзи
юмилар,
Совуқ кунга қарамай совуқ
сувда чўмилар,
Иқтидор, талантлари
бетонларга кўмилар
Осон эмас азизларим
мусофирга, осон эмас.
***
Бахам кўрар дўсти билан
топган кўпу озини,
Канда қилмай ўқийди ҳар куни
намозини,
Кўп йилларки кўрмайди
ватанини ёзини,
Осон эмас азизларим,
мусофирга, осон эмас.
***
Ўрис ҳақоратлаганда, ғазабни
ичга ютар,
Золимни жазосини Маҳшар
кунидан кутар,
Оғир шароитларда ҳам узлуксиз
рўза тутар...
Осон эмас азизларим,
мусофирга, осон эмас.
***
Ҳеч нарса эголмайди метиндек
бардошини,
Ҳалол меҳнатдан топиб, ҳалол
ейди ошини,
Фақат тушларда силар
ўғилчасин бошини,
Осон эмас азизларим,
мусофирга, осон эмас.
***
Тезроқ бархам берилсин
айрилиқ фироғига,
Яна қадамлар етсин юртинг зар
тупроғига,
Аллоҳ омон етказсин оиламиз
қучоғига...
Дуо қилинг азизларим,
мусофирга осон эмас!...Б,,,,,,,,,,,,,,,,Ш
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2