Энг гўзал нарса нима?
— Одам. Чунки у Аллохнинг бандасидир.
— Энг тез нарса нима?
— Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
— Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
— Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдин- лаштиради.
— Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
— Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуд-дир.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳук-мронлик қилади.
— Энг қийин нарса нима?
— Ўзни англаш.
— Энг осон нарса-чи?
— Ўзгаларга маслаҳат бериш.
— Кимни бахтли санаш мумкин?
— Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.
— Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
— Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қол