Предыдущая публикация
Ё Аллоҳ, иймоним чархлагин мени.
Ё Аллоҳ, юзимни қиблага буриб,
Кун беш бор намозга бошлагин мени.
Ё Аллоҳ, онамга марҳамат айла,
Ё Аллоҳ, отамга марҳамат айла.
Ё Аллоҳ, уларнинг дуосин олиб,
Жаннатинг юзини муяссар айла.
Ё Аллоҳ, қабрда азобдан асра,
Ё Аллоҳ, оташин дўзахдан асра.
Ё Аллоҳ, куфрга берилиб яна,
Сиротингда оёқ тойишдан асра.
Ё Аллоҳ, йўлимни сен равон қилгин,
Ё Аллоҳ, иймонни қалқоним қилгин
Ё Аллоҳ, омонатим топширган кунда,
Шайтоннинг шарридан ҳимоя қилгин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6