Сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий хизматчилари билан "Жадидлар маърифатпарварлари истиқлол ва эрк куйчилари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ватан ҳимоясида тобланган мард ўғлонларимиз ўзининг мардлик ва жасурлик фазилатлари, юксак ватанпарварлик туйғуси билан обрў-эътибор қозонган ҳарбий хизматчиларимиз ёшларга ҳар томонлама ибрат ва ўрнак намунаси бўлиши керак!
Ҳарбий хизмат мамлакатимизда ҳамма ҳавас қиладиган энг шарафли ва маъсулиятли, энг нуфузли ва жозибадор, ҳар томонлама рақобатбардош соҳага айланиши зарур!