Предыдущая публикация
Дарди дунё одамлар,
Оқибат не бўларкан.
Шундай кетса қадамлар,
Охират не бўларкан.
Оға - ини мол талаш,
Ота она жон талаш.
Сингилдан йўқ хол сўраш,
Охират не бўларкан.
Эрни демас аёллар,
Эрда бошқа хаёллар.
Ичим тўла саволлар,
Охират не бўларкан.
Мехр қани оналар,
Тўлди етим хоналар.
Бунча арзон таналар,
Охират не бўларкан.
Шайтонларни билдик дўст,
Гунохларга тўлди кўз.
Дўстим сенга айтар сўз,
Охират не бўларкан.
Дарди дунё одамлар,
Оқибат не бўларкан,
Шундай кетса қадамлар,
Охират не бўларкан.
Навзод Ҳамро 24.10.2019
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев