Бир киши ўлган итни мусулмонлар мозорига кўмди. Одамлар унинг устидан қозига шикоят қилишди. Қози у кишини чақириб, бундай қилмиши сабабини сўради. Киши:
– ит менга шундай васият қилган эди, деди. Қозининг жаҳли чиқиб:
– бизни калака қиляпсанми?!
Киши:
– йўқ, ит росдан ҳам шундай васият қилган, ҳатто қозига бериб қўй деб, ўн минг динор ҳам қолдирган.
Шунда қози:
– бечора итни Оллоҳ раҳмат қилсин, деди! Одамлар қозининг бу гапидан ва ҳолатнинг бундай тез ўзгарганидан ҳайрон қолишди... Шунда қози дарҳол вазиятни ўнглашга уриниб:
– ҳайрон бўлманглар, мен бу солиҳ итнинг қилган иши сабабини суриштирдим ва унинг зотини Қаҳф асҳобларининг итига бориб тақалишини аниқладим, деган экан .