Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в) қарамоғларидаги бола эдим ва мен овқатланаётган пайтимда қўлларимни овқат идишнинг ҳар қаёғига чўзар эдим. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в) менга шундай дедилар: «Эй болакай! Овқат еяётганингда Аллоҳ номини тилга ол (яъни, “Бисмиллаҳ” билан бошлагин) ва ўнг қўлинг билан егин ва (овқат идишининг) сенга яқин бўлган жойидан егин». Ўшандан буён мен овқат еяётганимда шу кўрсатмаларга амал қилиб келдим.
***
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Мўмин одам бир ичакда овқат ейди (яъни, оз овқатга қаноатланади) ва кофир одам эса етти ичакда ейди (яъни, жуд