РАДИОДА
Жонли эфирда исломни энди қабул қилган рус миллатига мансуб киши, мухбир ва черков ходими иштирокида давра суҳбати бошланди.
Мухбир:
- Қандай қилиб сиз каби рус миллати вакили исломни қабул қилиши мумкин?
Йигит саволга савол билан жавоб берди:
- Дастлаб менинг саволимга жавоб берсангизлар, мен ҳам ушбу саволингизга жавоб бераман.
- Хўп, - дейишди қолганлар.
- Исо Масиҳ (алайҳиссалом) ерга қайтиб тушадими?
Поп жавоб берди:
- Шубҳасиз тушади!
Йигит:
- Агар у тушса, ибодат қилиш учун қаерга боради -- масжидгами ёки черковга?
- Черковга-да, албатта!
- Бундан чиқди, у ўзига ўзи ибодат қиладими?
...Бирдан жонли эфир узилиб қолди...
(Жонли эфирда эҳтиёт бўлиш керак, ҳамкасблар:
Юзаки сувларни енгил эсадиган шамоллар ҳам қузғатиб юбораверади. Чуқур денгиз сувларини фақатгина кучли буронли шамоллар қузғата олади. Билдимки, чуқур ва сирли бўлган ҳамма нарса жим-сокин турар экан. Тушундимки, жим турган ҳар нарса чуқур ва ҳайбатли экан.
Шамс Табризий