#Қуръон_сабоқлари
Жумладан қуйидаги жуда ҳам таъсирли улуғ оят:
{وَلَوۡ أَنَّ قُرۡءَانٗا سُيِّرَتۡ بِهِ ٱلۡجِبَالُ أَوۡ قُطِّعَتۡ بِهِ ٱلۡأَرۡضُ أَوۡ كُلِّمَ بِهِ ٱلۡمَوۡتَىٰۗ بَل لِّلَّهِ ٱلۡأَمۡرُ جَمِيعًاۗ أَفَلَمۡ يَاْيَۡٔسِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن لَّوۡ يَشَآءُ ٱللَّهُ لَهَدَى ٱلنَّاسَ جَمِيعٗاۗ وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ تُصِيبُهُم بِمَا صَنَعُواْ قَارِعَةٌ أَوۡ تَحُلُّ قَرِيبٗا مِّن دَارِهِمۡ حَتَّىٰ يَأۡتِيَ وَعۡدُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُخۡلِفُ ٱلۡمِيعَادَ}
"31. Агар бир Қуръон бўлиб, унинг ёрдами билан тоғлар жойидан жилдирилса ё унинг ёрдами билан Ер ёрилиб (дарёлар ва боғу роғлар пайдо қилинса), ёки унинг ёрдами билан ўликлар тилга киритиладиган бўлса (ўша Қуръон айни мана шу Қуръони карим бўларди. Куфрга қотиб олган кимсалар эса ўшанда ҳам барибир иймон келтирмайдилар). Батаҳқиқ барча ишлар ёлғиз Аллоҳнинг изни-фармони ила бўлур. Агар Аллоҳ хоҳласа, шак-шубҳасиз, (бирон мўъжиза нозил қилмасданоқ) барча одамларни ҳидоят қилиши мумкинлигини (бу Аллоҳ учун ҳеч нарса эмаслигини) иймон келтирган кишилар билмадиларми? (Лекин Аллоҳнинг Ўзи биладиган ҳикматлар сабабли кимдир ҳидоят йўлига юради, яна кимдир куфру залолат ботқоғига ботади). То Аллоҳнинг ваъдаси келгунича куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари (жиноятлари) сабабли мудом турли офат-балолар етиб туради ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (ларзага солувчи мусибатлар) тушиб (уларни қўрқув ила қамраб олади). Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф иш қилмас".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев