Дадаси мени яхши кўрасизми?
— Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
— Наҳотки?! Қайси маҳалда?
— Ўзинг топиб кўрчи!
— Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
— Йўқ.
— Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
— Йўқ.
— Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
— Унда ҳам эмас.
— Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
— Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурс