HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON:
Матбуот баёноти
Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи
Жорий йилнинг 28 феврал куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада Марказий Осиё – АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг C5+1 форматидаги саммитида иштирок этди. Сўнг шу кунни ўзида расмий ташриф билан Тошкентга келди. 1 март куни президент Шавкат Мирзиёев Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Кутилганидек, Американинг юксак мартабали расмийсининг ташрифини бош мавзуси Марказий Осиё давлатларини Россиянинг агрессив сиёсатидан эҳтиёт бўлишга ва ундан узоқлашишга чақириқ бўлди. Бу борада Америка минтақа давлатларига бор имкониятини ишга солган ҳолда ёрдам беришга тайёр эканлигини ҳам қатъий таъкидлад