Вотти вотти деган билан Тошкенли бўлиб қолмайсан Вилоятдан эканлигинг Нимага тан олмайсан Қашқадарё ва Сурхон Полвонлар юрти билсанг Ўзинг гувох бўласан Бир бориб сайр қилсанг Жиззах билан Сирдарё Марду боғбонга макон Тошда терак ўстирар Агар тополса имкон Самарқандми Самарқанд Бухороми Бухоро Бутун дунё хуснига Бериб турибди оро Навои мисли Ню Йорк Шахарда кенг кўчалар Товусдай товланади Сайр қилсанг кечалар Фарғона ё Наманган Андижондан қайтасан Ишонаман энг зўри Водийдир деб айтасан Хоразм қадрдон шахар Хива олмосдир гуё Хар йил мехмонга келар Деарли бутун дунё Қорақалпоқнинг хар битта Шахарлари гўзалдир Сахрони хам безаган Хусни чиндан афзалдир Асли Ўзбекистонда Туғилишнинг ўзи бахт Хамм