"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"
Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..
Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..
Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг..
Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..
Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким к
Бунданда ёмонроқ бўлиши мумкин..
Йиқилсанг йиғлама бир бор кулиб қўй,
Қаттиқ нон бўлса ҳам четга олиб қўй.
Сенданда ночорлар бисёр билиб қўй,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Минг ёмоқ бўлса ҳам устингда тўнинг,
Демагин отанга киймайман бунинг.
Борига шукур деб индамай кўнинг,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Ташвишинг кўпайиб бораверса ҳам,
Синовлар устма уст келаверса ҳам.
Баъзилар ғийбатинг қилаверса ҳам,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Бир куни мансабдан айрилиб қолсанг,
Маломат тошини кўтариб юрсанг.
Айбсиз айбдор сен бўлиб турсанг,
Айт! Бундан ёмонроқ бўлиши мумкин.
Омадим юз буриб кетди деб айтма,
Бошлаган ишингдан ҳечқачон қайтма.
Душмандан сира ҳам яхшилик кутма,
Айт! Бу