Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Дуо ибодатдир», деганлар. Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик хосил қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: «Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қ��линг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!»
Дуонинг бир қанча одоблари борки, улар тўлиқ бажарилса қабул бўлиш эҳтимоли янада ортади. Қуйида шулардан айримларини сиз, азизларга илиндик:
1. Ҳалол луқма. Яни дуо қилувчининг егулиги ҳалолдан бўлсин.
Саъд ибн Абу Ваққос дуолари ижобат бўлмаганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда жанобимиз унга шундай маслаҳат бердилар: «Эй Саъд, ҳаром (луқмани емак)дан чекингин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас»
2. Ҳало��-пок либос. Яъни либосл��ри ҳалол ва нажосатлардан пок бўлсин.
3. Аллоҳ таоло дуосини қабул этишига шубҳа қилмасин. Балки ишонч, кўнгил ҳотиржамлиги билан дуо қилсин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!»
4. Хато ва гуноҳларига янгидан тавба қилсин. Чунки ички ва ташқи поклик дуонинг ижобатини тезлаштиради.
5. Сўраган нарсасининг талабида шошма-шошарлик қилмасин. Иж��батига ишонч ва умид билан сабр қилсин. «Дуо қилдим-ку, нега мақсадим хосил бўлмайди?» деб қаноатсиз бўлмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Банданинг дуоси ижобат этилади. Фақат гуноҳни сўрамаса, қариндошчилик риштаси узилишини сўрамаса ва шошилмаса...»
6. « Истибто» қилмасин. Яъни мақсад ҳосил бўлишига эҳтиёжсизлигини изҳор қилиб «Ижобат бирор кун бўлар», демасин, балки ўз муҳтожлигини тан олган ҳолда ижобатни умид билан, муштоқ бўлиб кутсин.
7. Дуосида малолланмасин, чунки малолланувчининг дуоси қабул этилмайди.
8. Ижобатни Аллоҳ таолонинг ихтиёрига ташлаб қўймасин. Яъни худди ўзини муҳтож эмасдай кўрсатиб, «Хоҳласанг мени кечир, хоҳламасанг кечирма, ихтиёринг» деганга ўхшаш дуо қилмасин. Балки Аллоҳга зорланиб, илтижо билан ялиниб-ёлборсин.
9. Дуони кетма-кет, ҳатто етти мартагача бардавом қилсин.
10. Зиёнга кирганидагина эмас, балки неъматларга кўмилиб, роҳат-фароғатда яшаётган чоғида ҳам дуодан юз ўгирмасин. Шундай қилса, бошига мусибат тушганида дуоси тезроқ ижобат этилади.
11. Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллога саловот-саломлар айтси��. Расулуллоҳ соллалл��ҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилишни тавсия этганлар.
12. Гуноҳкор, осий эканини эътироф этиб, ихлос билан дуо қилсин.
13. Дуосида, оммани, мусулмонлар жамоасини унутмасин. Улар ҳаққига ҳам яхши дуо қилсин. Шунингдек, ўзини билган ва билмаган барча гуноҳларининг авфини сўраб, барча ҳожатларини раво бўлишини Аллоҳдан талаб қилсин.
14. Дуо сўзларини қўшиқ айтгандек оҳангга солиб талаффуз қилмасин.
15. «Ғариб (ажабтовур) дуо» қилмасин. Яъни, «Эй Роббим, менга жаннатнинг ўнг томонидан оқ рангли, чап тарафидан яшил тусли қаср ато этгин» деганга ўхшаш дуолар.
16. Аллоҳ илҳом этган яхшиликларни дуосида сўрасин. Дуо кўринишини олдиндан тайёрлаб олмасин. Акс ҳолда дуо чин қалб тубидан чиқмайди.
17. Дуода «таманни»дан сақлансин. Яъни сўраган нарсасини Аллоҳга топширди-да, уни юзага чиқариш ҳаракатига тушмади. Бепарво ҳолда «Аллоҳдан сўраб қўйганман, У албатта беради, бошқа ҳаракатга ҳожат йўқ» деб, дангасалик қилмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 36
Profililardi uchirib bowqa profil ochsela keyin lentelardan chiqme qosam kere?tezda profililardi yangilavolilar.!!!
Muammo xal!!!!
Men szi ummmmuman tanimiman!!!!!!
Yozmen bu yerlarda.
Menga yana yozsez
Chorni qiliwga majbur bulaman.
Wunday bulsa mendan hafa buliw yuq! Ok?
?
Uzi ijobat bularmikin?meni ohlarimi duolarimi ewityaptimikin ?
Degan o,ylarga bormaslik