Солиҳ зотлардан бири кўп намоз ўқиганидан оёқлари шишиб кетарди. Шунда у оёғига уриб, «Эй ёмонликка буюрувчи! Сен фақат ибодат учун яратилгансан», дер эди.
Нима учун Айюб алайҳиссалом сабр қилдилар?
Нима учун Марям онамиз фарзандини одамларнинг олдига кўтариб чиқдилар?
Нима учун Иброҳим алайҳиссалом оловдан қўрқмадилар?
Нима учун Набиййимиз алайҳиссалом ғорда ғам чекмадилар?
Чунки улар Аллоҳдан фақат яхши гумонда бўлдилар!