:: АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛИСМЛАРИГА МУНОЖОТ ::..Аллоҳ, Сенга юз мингюлдуз қуёш бўлибтопинар,Аллоҳ, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар,Менинг севгим олам арогарчи зарра, қабул эт,Аллоҳ, Сенга не-не улусбир бош бўлиб топинар!АР-РАҲМОН Ўзинг асра дўст кўринганмубталодан, ё, Раҳмон!Ўзинг асра юзи тиниқ, ичбалодан, ё, Раҳмон!Марҳаматинг, қудратигасиғиндим мен, ё, Раҳмон! Ўзинг асра ҳар қазою ҳарбалодан, ё, Раҳмон!АЛ-МАЛИКТахти олий ҳукмдори, арш-моҳларим, ё, Малик!Сенга аён осийлигим, дил оҳларим, ё, Малик!Банда бандаси бўлмай,бандангдурман, ё, Малик!Ўзинг кечир маҳкамадагуноҳларим, ё, Малик!АЛ- ҚУДДУС Севги Сенинг камолингдир,ё, Қуддус!Нафас Сенингшамолингдир, ё, Қуддус!Муҳаббатим изҳорига сўзлолдир, Жаннат Сенингжамолингдир, ё, Қуддус!АС-САЛОМҲақсизликдан қониммузлар, ё, Салом!Кимдир бунга малҳам излар, ё, Салом!Ер юзида дармон йўқдирбу дардга,Шифо бергин хастабизлар, ё, Салом!АЛ-МУЪМИН Нетайки мен вафоси йўқбу жаҳонни, ё, Муъмин!Юраклардан суғуриб олбу камонни, ё, Муъмин!Бир қулингман, фарёдимгақулоқ сол. Қалб боғида боқий айлагул – иймонни, ё, Муъмин!АЛ-МУҲАЙМИНЁ, Муҳаймин, қалби покларсултони Сен!Ё, Муҳаймин, дорул бақо имкони Сен!Ё, Муҳаймин, осойишнингаркони Сен!Ё, Муҳаймин, хайру эҳсонмакони Сен!АЛ-АЗИЗ Ё, Азиз, Сенга таваккулайладим,Ё, Азиз, равшан йўлингнитанладим,Ё, Азиз, руҳни синовгашайладим, Ё, Азиз, Сенсиз ҳаётданайладим!АЛ-ЖАББОРВатанимни обод кўришмуродимдир, Ё, Жаббор!Улус дарди бўғзимдаги фарёдимдир, Ё, Жаббор!Мен борман-ми, менйўқман-ми, билинмас,Лек миллатим бахти кулса,руҳ шодимдир, Ё, Жаббор!АЛ-МУТАКАББИР Тупроқ эдим, хоки сорман,ё, Мутакаббир!Сен олдингда хору зорман,ё, Мутакаббир!Недан ўзни унутайин, бошустимда нигоҳинг, Қарзни олсанг хоби ёрман,ё, Мутакаббир!АЛ-ХОЛИҚУмид Сендан, бир фариштаюборақол, ё, Холиқ,Инсофсизлар қилмишини дафтарга сол, ё, Холиқ,Тили бошқа, дили бошқамуллати-мушрикларни,Тилин кесиб, қиёматдақозонга сол, ё, Холиқ!АЛ-БОРИЙ Онам мени кутганидакўнгил зори Сен эдинг!Ёрим бола кутганидадилда Борий, Сен эдинг!Болам бола кутганидамададкори бўл Ўзинг, Неварамнинг неварасинХудо ёри, бўл Ўзинг!АЛ-МУСАВВИРКўзни чиздинг қошостидан кўк осмонникўрсин деб, Лабни чиздинг қўлгаолгач, нур Қуръонниўпсин, деб,Умр бердинг бу дунёдафаросатга тўлсин, деб,Зурёд бердинг ўлганида роҳат билан ўлсин деб!АЛ-ҒАФФОРЎзинг тингла дил оҳимни,ё, Ғаффор,Кечир қилган гуноҳимни,ё, Ғаффор, Сақла дўзах азобидан, ё,Ғаффор,Жаннатдан бердаргоҳимни, ё, Ғаффор!АЛ-ҚАҲҲОРБўйнимда илон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор,Қалбимда нолон экан,орзуларим, ё, Қаҳҳор,Бу дунё орзуларин таркайладим, ё, Қаҳҳор,Сенингла шодмон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор!АЛ-ВАҲҲОБҲақ йўлида хасталаргахастаман, ё, Ваҳҳоб,Зулм қўлида ёнганларгабастаман, ё, Ваҳҳоб, Жоҳил бўлсак, илму эҳсонбағишла, ё, Ваҳҳоб,Жиҳод излаб фақат Сенгасасдаман, ё, Ваҳҳоб!АР-РАЗЗОҚСен яратган дунё боғдир, ё, Раззоқ,Саховатинг юксак тоғдир,ё, Раззоқ,Душманга хор, дўстларгазор айлама,Дастурхонга неъмат ёғдир, ё, Раззоқ!АЛ-ФАТТОҲГулни севдим, тиканиданқон ютдим, ё, Фаттоҳ,Элни суйдим, жимлигиданўҳ, куйдим, ё, Фаттоҳ, Ҳақ йўлида ҳақларимданажралиб, ё, Фаттоҳ,Сени севдим, дардларимниунутдим, ё, Фаттоҳ!АЛ-АЛИЙМЖоҳил аҳли иш бошида золим бўлди, ё, Алийм,Қўлларида ўғирланганмолим бўлди, ё, Алийм,Адолатнинг шамчироғинсўндирмагил, ё, Алийм,Охиратнинг аҳкомида олим бўлди, ё, Алийм!АЛ-ҚОБИЗРизқу рўзни Сендан олдим,ё, Қобиз,Тортиб олсанг ночорқолдим, ё, Қобиз, Буйруғингдан чиқмайасло, ё, Қобиз,Қалбга фақат Сенисолдим, ё, Қобиз!АЛ-БОСИТОсмон оёқ остида Сен учун, ё, Босит,Замин оёқ остида Биз учун,ё, Босит,Сен истасанг осмоннипарча-парча этасан,Бизни эса бу замин ютар бир кун, ё, Босит!АЛ-ҲОФИЗМен ғарибнинг ҳолигакулар кимлар, ё, Ҳофиз,Аммо киприк остиданурлар имлар, ё, Ҳофиз, Қўл силтайман дунёга,сендан мадад оламан,Гарчи атроф айлана тикансимлар, ё, Ҳофиз!АР-РОФИЪҚулингга бир мансаб ато қил, ё, Рофиъ,Тахтинга ирфонни матоқил, ё, Рофиъ,Эҳсоннинг йўлида гадоқил, ё, Рофиъ,Иймондан тойганда адо қил, ё, Рофиъ!АЛ-МУЪИЗЁ, Муъиз! Бу неъмат, бушараф дарёси Ўзинг,Ё, Муъиз! Кўнгилгулшанининг ризоси Ўзинг, Ё, Муъиз! Борлиқухлаганда рўёси Ўзинг,Ё, Муъиз! Олам уйғонгандазиёси Ўзинг!АЛ-МУЗИЛЁ, Музил! Иймонни отганлар кўпайиб кетди.Ё, Музил! Зиллатгаботганлар кўпайиб кетди.Ё, Музил! Ишламайётганлар кўпайиб кетди.Ё, Музил! Исмингни сотганлар кўпайиб кетди.АС-САМИЙЪЁ, Самийъ! Саслардолғасида ярақлаган дур,Ё, Самийъ! Сукунатсатҳида кезгувчи ҳузур, Ё, Самийъ! Фикр осмониниқуршаб олганлар,Ё, Самийъ! Қалбим уришиниўзинг тинглаб кўр!АЛ-БАСИЙРЁ, Басийр! Савобу гуноҳим ўзингга аён,Ё, Басийр! Яшириб ёзсам-дасен учун баён,Ё, Басийр! Дунёлармулкида ғолибсан – шоён,Ё, Басийр! Сендан қоча- қоча кетарман қаён!АЛ-ҲАКАМЁ, Ҳакам! Ҳақиқат изладимдорул фанода,Ё, Ҳакам! Кўзларимбоғланиб гули раънода, Ё, Ҳакам! Билмадим адолатасли маънода,Ё, Ҳакам! Сенингамрингдаман, боқийсамода!АЛ-ОДИЛ Ё, Одил! Қайга борсамкўрдим юраклар яро,Ё, Одил! Ёна-ёна қирмизиқоним қаро,Ё, Одил! Ўзинг шавқатфармонини ўқигил, Ё, Одил! Бош тутайликодилсизликлар аро!АЛ-ЛАТИФУмри дароз, ризқу фароғбер, ё, Латиф,Зулмат аро йўлда чароғ бер, ё, Латиф,Насибамни майда-майдатергали,Ўзинг қадоқ қўлга яроқбер, ё, Латиф!АЛ-ХАБИР Гуноҳ қилдик кундузлари,қаро парда – деворқилдинг, ё, Хабир,Гуноҳ қилдик бизтунлари, Хуршид илаошкор қилдинг, ё, Хабир, Қаҳринг Сенинг раҳмингэкан, раҳминг огоҳэтгувчи сас,Билмаганни охиратдатилим-тилим, абгорқилдинг, ё, Хабир! АЛ-ҲАЛИМЁ, Ҳалим, кўнглимашавқатни сол,Ё, Ҳалим, йўлима ҳурқатнисол,Гуҳоҳ этсам марҳаматинг аяма,Ё, Ҳалим, умрима шавкатнисол!АЛ-АЗИМУммон зарра, Сен азимсан,ё, Азим, Осмон зарра, Сен азимсан, ё,Азим,Мен милт этганучқундирман, ё, Азим,Жаҳон зарра, Сен азимсан,ё, Азим! АЛ-ҒАФУРБу дунёнинг ҳар куни нур– ёз эмас, ё, Ғафур,Адолатсиз шотилари хўпсоз эмас, ё, Ғафур,Синовингда билиб-билмай йиқилдим,Махфират қил,гуноҳларим кўп, оз эмас, ё,Ғафур!АШ-ШОКИРШукр Сенга, бандага қул бўлмадим, ё, Шокир,Шукр Сенга, ниҳол экансўлмадим, ё, Шокир,Неъматингни ҳар лаҳзадаҳис этдим, ё, Шокир,Шукр Сенга, ўлиб туриб, ўлмадим, ё, Шокир!АЛ-ОЛИЙАркинг аркида йўқдиркиадад, ё, Олий,Қўлни очсак ўзинг мадад,ё, Олий, Қиёс излаб қиёсингнитопмадим,Олий Сенсан, олий абад, ё,Олий!АЛ-КАБИЙРЁ, Кабийр, азмингда илму мурват бўлолсайдим,Ё, Кабийр, назмингдашеъру-шуҳратбўлолсайдим,Йўқ, ожизман,мунавварлик Сенга хос, Ё, Кабийр, наздингда қулиибрат бўлолсайдим!АЛ-ҲАФИЗОтам-онам қабрин нур-лаобод қил, ё, Ҳафиз,Руҳларини жаннатингда дилшод қил, ё, Ҳафиз,Осий дунё ўтганларниунутар, ё, Ҳафиз,Боқий элда улар номин Сенёд қил, ё, Ҳафиз!АЛ- МУҚИТ Ориятни баланд тутдим,хорландим, ё, Муқит,Хосиятни баланд тутдим,зорландим, ё, Муқит,Ҳийла-найранг тузоғинисевмадим, ё, Муқит, Оқибатда жаннатинггачорландим, ё, Муқит!АЛ-ҲАСИБСув балоси, оловбалосидан қўрқдим, ё,Ҳасиб, Чув балоси, алдовбалосидан қўрқдим, ё,Ҳасиб,Ҳабияллоҳ-ул-Ҳасиб,ўзинг асра,Қув балоси, ҳийла балосидан ё, Ҳасиб!АЛ-ЖАЛИЛМасканимга шамол келди,ё, Жалил,Машрабимга камол келди,ё, Жалил, Сенинг номинг зикр этсам,қай маҳал,Мансабимга жамол келди,ё, Жалил!АЛ-КАРИМТунлар тонгга уланар, “Ё, Карим!” десанг,Мазлум шуур ҳурланар, “Ё,Карим!” десанг,Йўлинг етибДорулбақога,Руҳинг қайта нурланар, “Ё, Карим!” десанг!АР- РОҚИБОлам аро бе рақибсан, ё,Роқиб,Биз таъзимда, бетаъқибсан, ё, Роқиб, Гуноҳимиз ҳаддан ошибкетган кун,Азоб учун ўт ёқибсан, ё,Роқиб!АЛ-МУЖИБСабр биздан, қадр Сендан, ё, Мужиб,Садр биздан, адр Сендан,ё, Мужиб,Хиёнатга қулинг муҳтожқолганда,Қабр биздан, жабр Сендан, ё, Мужиб!АЛ-ВОСИЪМен ишонсам, ишонганимсотди, ё, Восиъ,Дўстим пойлаб юрагимданотди, ё, Восиъ, Фақат Сенга инондим сўнг,ё, Восиъ,Қалбим ҳаёт таъминтотди, ё, Восиъ!АЛ-ҲАКИМҲикмат излаб умр кечди, ё, Ҳаким,Хотирадан излар ўчди , ё,Ҳаким,Ва билмадим, ҳимкатСенда, ё, Ҳаким,Кўзбоғимни ажал ечди, ё, Ҳаким!АЛ-ВАДУДҚалам қолиб, қилич тушдиқўлима, ё, Вадуд,Душман эмас, дўстларчиқди йўлима, ё, Вадуд, Иймон суви келгач кўнгилчўлима, ё, Вадуд,Ҳаёт надир, бошни урдимўлима, ё, Вадуд!АЛ-МАЖИДЁ, Мажид, Сен азаматлар азамати,Ё, Мажид, Сен кароматларкаромати,Магар Сенинг улуғлигингкўролмасам,Ё, Мажид, Мен маломатлар маломати.АЛ-БОЪИСНе-не зўрлар,зўравонларни кўрдим, ё,Боъис,Не-не чўллар, йўл- равонларни кўрдим, ё,Боъис,Кучсизу заррадирлар пулисиротнинг олдида,Сендан қўрққан қалб-шодонларни кўрдим, ё, Боъис!АШ- ШАҲИДБўҳтондан чиқмадибошим, ё, Шаҳид,Андуҳдан сўнмоқдақуёшим, ё, Шаҳид, Фарзандлар доғидаёндирма, фақат,Аршинга етганда ёшим, ёШаҳид!АЛ-ҲАҚҲақ йўлида ноҳақ бўлганлар қанча, ё, Ҳақ,Ҳақ йўлида барҳақбўлганлар қанча, ё, Ҳақ,Ўзларини қуёш дебоқибатда бир куни, ё, Ҳақ,Қонга ботиб шафақ бўлганлар қанча, ё, Ҳақ! 5 22 • Ajoyib! 2 • Baham ko'rish Sharhlar Muhriddin 81 18 АЛ-ВАКИЛОғоч бўлдим, дорбўлмадим, ё, Вакил,Судралдим гоҳ, морбўлмадим, ё, Вакил,Таваккални Сенга қилдим, ё, Вакил,Ғариб эдим, хорбўлмадим, ё Вакил!АЛ-ҚОВИЙКўкка боқдим тилсимкўрдим, ё, Қовий, Ўзни омий қил сим кўрдим,ё Қовий,Таълимотинг чашмаянглиғ симиргач,Сир калитин гулсумкўрдим, ё, Қовий! АЛ-МАТИЙНСен метинсан, ментурғунман, ё, Матийн,Сен иноят, мен туйғунман,ё, Матийн,Туйнигингдан кириб бордим қасрингга,Сен лутфсан, менуйғунман, ё, Матийн!АЛ-ВАЛИЙОдамлар орасидан дўстизлабман бефойда, ё, Валий,Умидларим сув бўлиб оқибкетдилар сойда, ё Валий,Ҳақиқий дўст Сен кирдингҳувиллаган қалбимда, ё,Валий, Орзуларим чинма-чинюксалдилар бир жойда, ёВалий!АЛ-ҲАМИДАл-ҳамидуллоҳу Раббил-оламин, ё, Ҳамид, Сен покиза, Сен ҳафизул-оламин, ё, Ҳамид,Сенга сано айтмоқ қарзумуборак, ё, Ҳамид,Ҳамд ёзмаса синсин қўлдақаламим, ё, Ҳамид! АЛ-МУҲСИЙТонгда турдим, бошустида Сен эдинг, ё,Муҳсий,Хаёл сурдим, бош устидаСен эдинг, ё, Муҳсий, Хох тун эди, хиҳ кун эди –дунё кездим –Қайда юрдим, бош устидаСен эдинг, ё, Муҳсий!АЛ-МУБДИЙБилмам лоймидим, пахсазаннинг оёғида, ё,Мубдий,Билмам оймидим,чўпонларнинг таёғида, ё,Мубдий,Одам бўлдим Сенинг кароматингдан, ё, Мубдий,Билмам не хат борпешонамнинг нарёғида, ё,Мубдий!АЛ-МУЪИЙДАсл сўроқ ҳузурингда туришдир, ё, Муъийд,Асл юриш кўпригингдаюришдир, ё, Муъийд,Жаннатингдан бенасибқолганларга, ё, Муъийд,Асл азоб дўзахингда куйишдир, ё, Муъийд!АЛ-МУҲЙИАйро тушдим сокин қишлоқ– онамдан, ё, Муҳйи,Айро тушдим жўшқиншаҳар – отамдан, ё, Муҳйи, Азобларим зардоб бўлибоқдилар, ё, Муҳйи,Айро тушдим фоний дунё –оламдан, ё, Муҳйи!АЛ-МУМИЙТЎлим надир, ўлим Сенинг қарзингдир, ё, Мумийт,Ҳаёт надир, ҳаёт Сенингдарсингдир, ё, Мумийт,Фаришталар хизматидамунтазир, ё Мумийт,Одам надир, одам Сенинг фарзингдир, ё, Мумийт!АЛ-ҲАЙЙБилмадим бу дунёданеткинчимиз, ё, Ҳайй,Дунё ўрмон, балки бизўтинчимиз, ё, Ҳайй, Абадият мулкинингсоҳибисан, ё, Ҳайй,Сен тириксан, биз эсаўткинчимиз, ё, Ҳайй!АЛ-ҚАЙЮМСадаф тишни терганингдай дунётиздинг, ё, Қайюм,Савоб гуноҳ орасида бизнитуздинг, ё, Қайюм,Истаганда бор айлдинг, ёрайладинг, ё, Қайюм, Истаганда барчасиниқайта буздинг, ё, Қайюм! 1 • Ajoyib! Javob berish Muhriddin 81 18 АЛ-ВОЖИДҚоча-қоча қайга қочиббораман, ё, Вожид,Одил йўлда уруғ сочиббораман, ё, Вожид,Юрагимга чўғ оловни солдинг Сен, ё, Вожид,Ёна-ёна эшик очиббораман, ё, Вожид!АЛ-МОЖИДБойликлардан узоқда бойэдим, ё, Можид, Йўлимга рақиб чиқса ёйэдим, ё, Можид,Давлатим бўлмаса-дашарафимни сақладинг,Дарё лойқа, мен – тиниқсой эдим, ё, Можид! АЛ-ВОҲИДБиз на олову на тутун, ё,Воҳид,Сен воҳидсан – бир бутун,ё, Воҳид,Бирлаштиргин қулларингни ё, Воҳид,Биз тарқоқмиз, зор-юпун, ё,Воҳид!АС-СОМАДСен муҳтож эмассан. менмуҳтожман, ё, Сомад, Мен гултож эмасман, сенгултожсан, ё, Сомад,Сен менга гултожу менСенга муҳтожуБу дардим гар шоҳ эса,ман хирожман, ё, Сомад! АЛ-ҚОДИРЮрагимда ҳасратим бор,содири Сен, ё Қодир,Шууримда нусратим бор,нодири Сен, ё, Қодир,Миллатимга ўғил бўлиб, хизмат айламоқ учун,Бу дунёда фурсатим бор,қодири Сен, ё, Қодир!АЛ-МУҚТАДИРТахту Сулаймонни нетай,тахтинг олдида, ё, Муқтадир,Бош олиб қайга кетай,шаҳдинг олдида, ё,Муқтадир,Еру кўкда қудрат Сенсан,Ўзинг қўлла, ё, Муқтадир, Мен муродимга етай,аҳдинг олдида, ё,Муқтадир!АЛ-МУҚАДДИМЁ, Муқаддим, мансаббердинг ҳўл бўлди дудоқларим,Ё, Муқаддим, сасингтинглаб, лов ёндиқулоқларим,Ё, Муқаддим, сиротимустақиймда Сени ёдлаб, Ё, Муқаддим, оғмадим –тутиб турди оёқларим!АЛ-МУАХХИРНур Каъбаи мукаррамимосмондир, ё, Муаххир,Мадинаи Мунавварим достондир, ё, Муаххир,Тепиб турар кўкрагимнингичида, ё, Муаххир,Самарқанду мўтабаримсарсондир, ё, Муаххир!АЛ-АВВАЛ "Ё, Аввал!", дегандибобомнинг бобоси,"Ё, Аввал!", отамнинг қалбуриш садоси,"Ё, Аввал!", умримнингибтидо, адоси, "Ё, Аввал!", қул бор-ки, бусўзнинг гадоси!АЛ-ОХИРҚайдан келиб янакетурмиз қаён, ё, Охир,Соати етганда қиласан аён, ё, Охир,Боқийлик ярашар зотинггатанҳо,Аввалу-охирдан Ўзингсаншаён, ё, Охир!АЗ-ЗОҲИР Етти мулким ўз ўрнида,Сен моҳирсан, ё, Зоҳир,Тафаккурим дарёсида, Сенҳозирсан, ё, Зоҳир,Муҳаббат не, билмоқистаган банда, ё, Зоҳир, Сени севсин, кўнгул Зуҳра,Сен Тоҳирсан, ё, Зоҳир!АЛ-БОТИНАқл чашма, Сен тубидакўзисан, ё, Ботин,Дилим булбул Сен тилида сўзисан, ё, Ботин,Руҳим Сенсиз яшай олмасбир лаҳза, ё, Ботин,Руҳим иймон, Сен илмидаЎзисан, ё, Ботин! 1 • Ajoyib! Javob berish Muhriddin 81 18 АЛ-ВОЛИЙЁ, Волий, ёшга сиҳат,кексаларга умр бер,Ё, Волий, бошга ақл,юракларга сабр бер,Ё, Волий, ғарибларнинг бурда нонин олдилар,Ё, Волий, разолатгаботганларга жабр бер!АЛ-МУТАЪОЛИШубҳа дилни кемиради, ё,Мутаъоли, Гумон элни емиради, ё,Мутаъоли,Сендан қайтганнобакорлар нобакори,Динсизликдан семиради, ё,Мутаъоли! АЛ-БАРРЯхшиликни хайруэҳсонингдан олдим, ё,Барр,Мурувватни меҳруосмонингдан олдим, ё, Барр,Ёмонликни малъуншайтондан олди ким,Омонликни илмуурфонингдан олдим, ё,Барр! АТ-ТАВВОБТавба чоғи ҳилу ҳилдим,ё, Таввоб,Гуноҳимни аққол билдим,ё, Таввоб,Ўзинг кечир, остонангда тиз чўкдим,Тавба қилдим, тавбақилдим, ё, Таввоб!АЛ-МЎНТАҚИЙМДарра азоблари не эмиш, ё,Мунтақийм, Арра азоблари не эмиш, ё,Мунтақийм,Бошига келганларанглади, ё, Мунтақийм,Зарра азобларинг не эмиш,ё, Мунтақийм! АЛ-АФУВХўп гуноҳга тўлдим ман,авф этармисан, ё, Афув,Минг пушаймон бўлдимман, авф этармисан,Игна яшар юрагимнинг остида, зардоб йиғиб, ё,Афув,Оҳ, қийналиб ўлдим ман,авф этармисан, ё, Афув!АР-РАУФЁ, Рауф, дарёлар қуриб битарди дардимтегирмонида,Ё, Рауф, қоялар нурабкетарди дардимселимонида,Хайрият, Сен, бардошдан томиримга қон қуйдинг,Ё, Рауф, билмам дунёнетарди дардимнингтўфонида!МОЛИКУЛ-МУЛКМоликул-Мулк, Сен бадавлат, мен молсиз,Моликул-Мулк, Сенбасавлат, мен ҳолсиз,Моликул-Мулк, Сеннеъматингдан улушбердинг, Моликул-Мулк, Сенсахийсан, мен хасис!ЗУЛ-ЖАЛОЛИ ВАЛ-ИКРОМЁ, Зул-Жалоли вал-Икром,Дардли борки, Сен акром,Оғир кунда Сенга сиғиндик,Сиҳат яшаш қил инъом!АЛ-МУҚСИТСаҳар уйғонаман дилимданоминг, ё, Муқсит,Саждага борганда йўлимда номинг, ё,Муқсит,Вақт ила савашиб келадиоқшом, ё, Муқсит,Уйқуга кетаман тилимданоминг, ё, Муқсит! АЛ-ЖОМИЪБор айладинг осмонни, ё,Жомиъ,Бор айладинг инсонни, ё,Жомиъ,Осмон учун қуёшни, Инсон учун, ё, Жомиъ,Ёр айладинг Қуръонни, ё,Жомиъ!АЛ-ҒАНИЙЙўқдан борман – Сенингулкинг, ё, Ғаний, Нафас олсам, Сенингмулкинг, ё, Ғаний,Китобингни кўзга суриб,лабга босдим, ё, Ғаний,Комил руҳим – Сенингхулқинг, ё, Ғаний! АЛ-МУҒНИЙКим камбағал, ким бойдир,ё, Муғний,Ким юлдузу ким ойдир, ё,Муғний,Фармон Сендан келадур, ё, Муғний,Ким камону ким ёйдир, ё,Муғний! 1 • Ajoyib! Javob berish Muhriddin 81 18 АЛ-МОНИЪМуродига етмаса қазосиўзидадир, ё, Мониъ,Айби муқаррар бўлсажазоси Ўзингдандир, ё,Мониъ, Тавбасига таянса, ниятисаҳиҳ экан, ё, Мониъ,Муроди ҳосил бўлар,сазоси ўзидадир, ё, Мониъ!АЗ-ЗОРРҲам фонийда, ҳам боқийда норинг бор, ё,Зорр,Ҳам заминда, ҳам осмондаёринг бор, ё, Зорр,Сен истасанг ғазабингданкимса қочиб қутулмас, Ҳам бешикда, ҳам тобутдадоринг бор, ё, Зорр!АН-НОФИЪЯхши истаб, ёмон бўлдим,ё, Нофиъ!Ранги-рўйи сомон бўлдим, ё, Нофиъ!Қўлларимни кўкка очиб, ё,Нофиъ!Ҳукминг ила омон бўлдим,ё, Нофиъ!АН-НУР Оғочмидим, ёна-ёна кулбўлдим, ё, Нур,Олтинмидим, сўна-сўнапул бўлай, ё, Нур,Мунаввар нур қучоғидаяралдим, ё, Нур, Инсон бўлай, Сенга содиққул бўлай, ё Нур!АЛ-ҲОДИЙҲидоятсиз кўча-куйдадол эдим, ё, Ҳоди,Қомат алиф аслида бир зол эдим, ё Ҳоди,Лутфинг илашайтонлардан қутулдим,ё, Ҳоди,Бугун инсон, кеча асли лойэдим, ё, Ҳоди! АЛ-БАДИЪБир томчидан мукаммалжон яратдинг, ё, Бадиъ,Бир донадан насиба – ноняратдинг, ё, Бадиъ,Қулларингга ишонч сели ёғдириб, ё Бадиъ,Ҳар бирини халифа – хоняратдинг, ё, Бадиъ!АЛ-БОҚИЙЁмондан доғ, яхшидан боғқолдирдинг, ё, Боқий, Гулдан тикан, уммондантоғ қолдирдинг, ё, Боқий,Сен буюрсанг фоний бақобўлғувси, ё, Боқий,Инсондан нур, шайтонданзоғ қолдирдинг, ё, Боқий! АЛ-ВОРИСЎтмишим Сен, келажагимҳам Ўзинг, ё, Ворис,Ҳадаф олибелажагим ҳамўзинг, ё, Ворис,Кимса мендан ҳисоб сўраб толмасин, ё, Ворис,Мен ҳисобни беражагимҳам Ўзинг, ё, Ворис!АР-РАШИДЗамин тунга бўялганда,Сен келасан, ё, Рашид, Кўзим кунга бўялганда,Сен келасан, ё, Рашид,Йўл йўқотиб синганимдачил-чил бўлиб,Қалбим хунга бўялганда,Сен келасан, ё, Рашид! АС-САБУРСабр таги олтин, дейдибоболар, ё, Сабур,Сабр сўнгдан олдин,дейди боболар, ё, Сабур,Сенинг сабр салтанатинг уммондир, ё, Сабр,Сабр ҳақдин олгин, дейдибоболар, ё, Сабур!АЛ-АҲАДСени икки, деган тилларлол бўлар, ё, Аҳад, Сени йўқдир, деган илмфол бўлар, ё, Аҳад,Сен Воҳидсан, лам ялидвалам юлад,Сени хаёл деган кимса молбўлар, ё, Аҳад! АЛЛОҲАллоҳ, Сени севолдим,гўзал тано керакмас,Аллоҳ, Сенга сиғиндим,мансаб мано керакмас,Аллоҳ, Сени куйладим, ўзга маъно керакмас,Аллоҳ, Сенга интилдим,дорулфано керакмас!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев