КЕТМАЙДИГАН ГУНОҲ
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Гуноҳлар орасида шундайлари борки, уларни на намоз, на рўза, на ҳаж, на умра кетказа олади.
Саҳобалар сўрадилар:
— Унда нима кетказади?
— Ҳалол ризқ топиш йўлидаги ғам-ташвиш, — дея жавоб қилдилар у зот».
Имом Табароний ривояти.
Сизга хам илиндим
БИРИНЧИЛАР
— Энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
— Озод эркаклардан энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
— Ёш болалар орасида биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Али ибн Абу Толиб розияллоху анху.
— Биринчи бўлиб озод қилинган мусулмон қул — Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.
— Биринчи бўлиб мусулмон бўлган қул
— Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
— Форслардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон — Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.
— Рум (Византия)ликлардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон — Суҳайб ибн Синон Румий розияллоҳу анҳу.
— Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ узган инсон