Савол: Эр аёлининг оғзига яқинлик қилса ва бўшанса бўладими? (Бу савол бир аёл тарафидан берилган ва унинг жавобини жуда истиҳола билан келтирмоқдамиз! – таҳририят). Жавоб: Бисмиллаҳ, валҳамду лиллааҳ! Бу саволни беришнинг ўзи жуда уятли. Банда ҳайвон эмаски, нима қилиб бўлса ҳам нафсини қондиришни ўйласа! Ҳазрати инсон боласи поклик нима, ҳалол ва ҳаром нималигини ажратиб олиши, бавл, мазий, маний ва вадий каби нарсалар нопок экани, булар оғиз у ёқда турсин, ҳатто қўл ва либосни ҳам кир қилишини тушуниб етиши керак. Сўнгги вақтларда мана шу каби саволлар жуда кўпайиб қолди. Назаримизда, бунинг асосий иккита сабаби бор. Булар: 1. Турли фаҳш ишлар тасвирлан
Қуръоннинг мўъжизаларидан яна биттаси ўқинг! Ажойиб воқеъа...
Бу воқеъа Америкадаги касалхоналарнинг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. Америкалик насроний шифокор ва мисрлик мусулмон шифокор дўстлашиб қолишади. Улар жуда кўп суҳбатлашар эди. Суҳбатларининг аксар қисми динга бориб тақалар эди. Мусулмон шифокор ҳамкасбига Қуръон, унинг мўъжизалиги, у барча илмлар билан ҳамоҳанглиги ҳақида кўп сўзлар ва Қуръондан мисоллар келтирар эди. Насроний шифокор ҳам шунга яраша жавоб берарди. Аммо Инжилдан мисол келтира олмасди. Бир куни шундай воқеъа рўй берди ва бунинг оқибатида насроний шифокор ўз динини тарк этиб, Исломни қабул қилди. Кеч кириши билан икки а