Яхши ният (тасирли воқеа)
Қадимда бир подшоҳ ўтган
экан. Бир куни у тунда кўрган
тушидан таъсирланиб узоқ ўй
сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан! Саройдан
ташқарига чиқамиз, — дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб
борардилар. Бир қишлоққа
етганларида подшоҳ тушида
кўрган жойни таниб қолди.
Атрофда одам кўп, ҳамма ўз
иши билан банд.
Шундоққина ерда бир
одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди.
Шунда подшоҳ одамлардан
сўради:
— Бу кимнинг жасади,
биродарлар? Нега у бундай
хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу
уятсиз бир ароқхўрнинг
жасади, — деб жавоб берди
бир одам. У менинг қирқ
йиллик қўшним эди. Тан олиш
керак, жуда моҳир тақачи
бўлган. Эртадан т