Қиймати 83 млн доллар бўлган Сергели метро йўлида яна кўнгилсиз ҳодиса
Бугун тонгда Сергели ерусти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди. Йўловчилар темир йўл бўйлаб пиёда юришга мажбур бўлди.
Сергели йўналиши уч ярим ой аввал, 2020 йил декабрида ишга туширилганди. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 83 миллион долларни ташкил этиб, бу йўналиш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида барпо қилинган.
https://kun.uz/26229163