Ота-онам бор.
Бу дунёда бахтлиман,
Минг шукрки тахтлиман,
Фаҳр эмас аҳдлиман,
Менинг ота-онам бор.
Келсалар кулар сўри,
Улар қалбимнинг тўри,
Фариштам кўзим нури,
Шундай ота-онам бор,
Чироқ билсам арзийди,
Пойин ўпсам арзийди,
Фаҳр қилсам арзийди,
Шундай ота-онам бор.
Заҳмат чексам йиғлаган,
Ич-этинини тиғлаган,
Дунёларга сиғмаган,
Шундай ота-онам бор.
Икки дунё омадим,
Меҳнатларим рохатим,
Манзиллари жаннатим,
Сиздай ота-онам бор.
Қалби тоза нурлардай,
Сўзлари бол дурлардай,
Яшайди пок хурлардай,
Шундай ота-онам бор.
Сизлар менинг суюгим,
Дониёрим деб куюгим,
Ҳам шодлигим буюгим,
Менинг ота-онам бор.