Бир дустим бор жондан хам азиз, Юзи доим кулиб туради. Унга хамма хавасла бокар, Уни шодлик яхши куради. Бир дустим бор калблари оташ, Мухаббатга тулиб юради. Хар лахзада доим бахтиёр, Уни бахт хам яхши куради. Бир дустим бор орзулари куп, Орзусига албат етади. Чунки унга доим омад ёр, Омад уни яхши куради. Дустлари куп атрофида жам, Сухбатига шошиб туради. Бир мен десам мендан-да утиб, Уни хаёт яхши куради!