Сардоба фожиаси: «Аср қурилиши»дан қолган манзаралар
2020 йил 1 май куни Ўзбекистонда катта эҳтимол билан 1966 йилги зилзиладан кейинги ярим аср ичидаги энг йирик офат рўй берди – “Сардоба” сув омбори қуриб битказилганига уч йил ўтар-ўтмай дамбанинг бир қисми ўпирилиб, тошқин рўй берди.
Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, бир инсон бедарак йўқолди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистонда ҳам минглаб инсонлар бошпанасиз қолди.