УМР ЎТАР
Бир кун ундай, бир кун бундай,
Умр ўтар, ана шундай.
Бир кун тетик, бир кун хорғин,
Инсон умри, гўё шамдай !
Бир кун, ўтмиш эшик қоқар,
Бир кун ёшлик олис боқар.
Бир кун кўнгил, баргдек сўлғин,
Бир кун шу барг, олов ёқар !
Тақдир айтиб ўз байтини,
Ёзиб кетар тўрт бандини.
Гоҳо тошиб, гоҳо тиниб,
Уқтиради хикматини !
Бир кун шиддат, бош кўтарар,
Бир кун мадор, хорғин боқар.
Умр эса кулиб, кулиб,
Ўтаверар, ўтаверар !
Бир кун юрак кўз ёш тўкар,
Бир кун лаблар хандон отар.
Бир кун баҳор, бир кун ҳазон,
Қалбда мавсум, қат-қат ётар !
Кексалик ҳам, бош кўтарар,
Бир йўталиб, қараб қўяр.
Истаймизми ёки йўқми,
Сўрамасдан, келаверар !
Минг кун бўлсин, ёки минг тун,
Умр ўтар гўё, бир
Гул юзли гўзалларим, опа сингил ва дугоналарим байрамийлар муборак бўлсин, ҳамиша мана шу Баҳор фаслидек мафтункор ва беғубор бўлиб юринглар илоҳим !
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман !