Яралдию, дунёни кўрди,
Ҳаёт учун, жангга шай турди.
Гоҳ енгилди, гоҳ ғолиб бўлди,
У ким эди, у нима эди !
Ҳар зарбада, бир чоки кетди,
Ямоқ қўйиб, яна жим кетди.
Чандиқлари, товонга етди,
У ким эди, у нима эди !
Ўзи йиғлаб, сўнг, ўзи кулди,
Ўзи қулаб, сўнг, яна турди.
Тўхтамади, илгари юрди,
Бу ким эди, у нима эди !
Югурди хўп, тўрт томон қараб,
Минг тўкилиб, минг бора нураб.
Нафратига, меҳрни ўраб,
Бу ким эди, у нима эди !
Сабр қилди, тилини тишлаб ,
Ёлғон кулди, бағрини ғашлаб.
Йиғласада, ўзгани хушлаб,
Бу ким эди, у нима эди !
Ишқдан ёнди, вайрона бўлди,
Хиёнатдан, хайрона бўлди.
Битта бахтга, бегона бўлди,
Бу ким эди, у нима эди !
Кўксида жим, нимадир ўлди,
Юзи сўниб, сўнг, лаби кулди.
Дунё эмас, ёлғиз у тўлди,
Бу ким эди у нима эди !
Ёзиғида биттагина боб,
Бир хикоя, кичкина китоб.
Ўзи шоху, лек, қалби хароб,
У ким эди, у нима эди !
Чарчадим деб, айтмади бироқ,
Егани ғам кийгани фироқ.
Битта савол, биргина сўроқ,
У ким эди, у нима эди !
Одам эди, у инсон эди,
Номус, виждон ва иймон эди !
Гул Баҳор
Бекобод.11.12.2022
@gulbahor_isroilova
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 46
Қисқа умрда нелар бўлмайди, дейсиз?