Улар қуйида баён қилинади:1. Никоҳдан олдин икки ёш бир-бирларининг хулқ-атворлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари лозим. Келишмовчилик ва турли зиддиятлар чиқмаслиги учун қиз ва йигит бир-бирларининг оилавий муҳитлари, табиатлари билан танишиб, бири иккинчисини кўриб, хотиржам бўлиб, маслаҳатлашганларидан кейин истихора қиладилар;2. Никоҳдан кейин эркак кишига қуйидагилар тушунтирилади. Аллоҳ таолонинг раҳмати ила никоҳ риштаси боғланди. Аллоҳ таоло томонидан бўлган ҳар бир ишда бахт ва саодат бор деб билиб, турмуш ўртоғи билан яхши муомала қилади. Аёли томонидан содир бўлган турли янглиш ишларнинг яхши томонини ўйлайди. Аёлига хушмуомалалик билан илтифот кўрсатади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг қуйидаги ҳадисларида нафсга таъсир қилувчи бир кўрсатмани берганлар.عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :"لاَ يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلْقًا رَضِىَ آخَرَ".Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминадаги бир хулқни хуш кўрмай, бошқа бир хулқига рози бўлса, уни тарк қилмасин», дедилар» (Муслим ривояти)«изоҳ».Энг яхши тавсия шуки, аёлнинг ёмон одатларига кўз юмиб, яхши хулқларига эътибор қаратиш лозим. Қуръони Каримда ҳам бу ҳақда қуйидаги оят ворид бўлган:«...улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» («Нисо» сураси, 19-оят).Шунингдек, аёллар ўз эрларига итоат қилишлари борасида ҳам бот-бот таъкидланган ҳукмлар ворид бўлган. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган.أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :"لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لأَحَدٍ لأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا لِمَا عَظَّمَ اللَّهُ مِنْ حَقِّهِ عَلَيْهَا".Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор кишини бирор кишига (фаразан) сажда қилишга буюргувчи бўлсам, Аллоҳ аёлнинг зиммасига эрнинг ҳаққини кўп қилгани боис, аёлни ўз эрига сажда қилишга амр қилган бўлар эдим», дедилар»(Байҳақий ривояти) «изоҳ».Қуръони Каримда ўз эрига итоат қилувчи аёл солиҳ ва яхши аёл сифатида зикр қилинган.«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» («Нисо» сураси, 34-оят).Яхши, солиҳа аёл эрининг ҳокимлиги ва раҳбарлигига ўзини таслим қилиб, унинг фармонларига итоат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз эрининг амрига итоат қилувчи аёлларни мақтаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қайси аёл ўз эрига тобе бўлиб, итоат қилса, ҳаводаги қушлар, денгиздаги балиқлар, самодаги фаришталар ва ўрмондаги дарандалар унга истиғфор айтадилар» деганлари ривоят қилинган«изоҳ».Эр-хотин ўртасидаги алоқалар тўғрисида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмаларнинг хулосаси шуки, никоҳ риштасини мустаҳкамлаб, илдиз оттиришга замин яратиш лозим. Шу боис, одатда эр-хотин ўртасида бўлиб турадиган гапларга асосланиб, аёлини талоқ қилиш яхши иш эмас. Юқорида икки ёш никоҳланганларидан кейин улар ўртасидаги никоҳни мустаҳкамлаш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмаларни бажаришда эр-хотиндан бирортаси лоқайдлик қилса ва шу сабабли икки ёш ўртасида келишмовчилик ҳамда тортишув юзага келса, шариат ўзаро сулҳ ва маслаҳат воситасида орадаги зиддиятни кетказишга буюради. Қуръони Каримда эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликка барҳам беришнинг тўртта йўли айтилган. Улардан учтаси эркакларга тегишли бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:«Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Алий ва Кабирдир» («Нисо» сураси, 34-оят).Ушбу оятда эр-хотин ўртасини ислоҳ қилишнинг уч босқичи, яъни эркакларга боғлиқ жиҳатлари баён қилинмоқда. Улардан биринчиси - аёлга яхши насиҳат қилиб, тушунтириш, аёлга тушунтиришнинг ўзи кифоя қилмаса, иккинчи босқич - ётоғини алоҳида қилиб қўйиш. Шу орқали эрнинг норозилигини тушуниб, ўз феълига надомат қилсин. Агар ушбу чиройли огоҳлантиришлар ҳам у аёлга кор қилмаса, яъни димоғдорлиги ва қинғирлигидан қайтмаса, кейинги учинчи даража - ислоҳ мақсадида енгил уриш. Уришнинг шаръий даражаси суяк синадиган ёки баданда асари қолиб кетадиган даражада бўлмаслигидир. Юзга уриш мутлақо мумкин эмас. Чунки у ҳусн маркази ҳисобланади«изоҳ».Уриб-тепиш жазонинг энг охиргисидир. Арзимаган ва юзаки айблар туфайли уриш яхши эмас. Заруратсиз ё заруратдан зиёда урадиганлар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган.عَنْ إِيَاسِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِى ذُبَابٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "لاَ تَضْرِبُوا إِمَاءَ اللَّهِ". فَجَاءَ عُمَرُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ذَئِرْنَ النِّسَاءُ عَلَى أَزْوَاجِهِنَّ. فَرَخَّصَ فِى ضَرْبِهِنَّ فَأَطَافَ بِآلِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ فَقَالَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم "لَقَدْ طَافَ بِآلِ مُحَمَّدٍ نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ لَيْسَ أُولَئِكَ بِخِيَارِكُمْ".Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Аби Зубобдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўрилари(бандалари)ни урманглар», дедилар.Шунда Умар розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Аёллар ўз эрларига журъатли бўлиб кетдилар», дедилар. Бас, (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам)улар(аёллар)ни уришга изн бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонлари атрофида кўплаб аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, айланиб қолдилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кўп аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оиласи атрофида айланиб қолди. Улар (ўз аёлларини заруратсиз ё заруратдан зиёда урувчилар)сизларнинг яхшиларингиз эмас», дедилар» (Абу Довуд ривояти).Жазодан кейин аёл тўғри йўлга юриб, эр-хотин орасидаги муомалалар яхшиланиб кетса, ундан кейин эр ўзи истаган пайтда аёлининг ортидан тушиб, унинг айбларини қидириши дуруст эмас. Юқорида келтирилган услубларни қўллаш натижасида оилада юзага келган келишмовчиликлар барҳам топади. Эр-хотин ўртасида келиб чиққан низо ва можароларни ислоҳ қилишда мазкур тарбиявий кўрсатмалар иш бермай қоладиган даражага етиб келиб, хонадонда содир бўлган муаммолар ташқарига чиқиб кетиши хавфи бўлса, шу сабабли эр-хотин орасида уруш аланга олиб, жанжаллашиб, бир-бирларини айблай бошласалар, бундай ҳолатда ҳам Қуръони Карим яраштиришнинг тўртинчи босқичини баён қилди:«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, у(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ Алийм ва Хобийрдир» («Нисо» сураси, 35-оят).Қуръони Каримнинг покиза ва шарафли кўрсатмасига амал қилинса, эр-хотин ўртасида кўча ва бозорларда жанжал тарқалиши ўрнига хонадоннинг ўзида бу ихтилофларга барҳам берилади. Яқин қариндошларнинг хайрихоҳлиги сабабли эр-хотин ўртасида иттифоқлик ва аҳиллик кўриниши пайдо бўлади. Юқорида зикр қилинган Қуръони Карим оятларидан қуйидаги фойдалар олинади:1. Қуръони Карим икки томондан эр-хотинни яраштириш учун тайин қилинган шахсларни ҳакам деб атади. Ҳакам жанжалга чек қўя олиши ва ҳукм чиқаришга салоҳиятли бўлиши лозим. Бу салоҳиятлар илмли ва диндор шахсларда бўлади;2. Икки ҳакамни юборишдан мақсад эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш бўлсин ва икки ёш ушбу икки ҳакамни мухтор («Нима ҳукм чиқаришса, мен унга розиман», деган тарзда) ҳакам қилиб тайинлашса, яъни у иккисини учинчи шахс сифатида тайинлаб, «Улар чиқарган ҳукмга розимиз», десалар, ушбу вазиятда у икки ҳакам мухтор ҳакам бўлиб қоладилар. Натижада у икки ҳакам талоққа иттифоқ қилсалар, талоқ тушади, хулуъ ёки бирор бошқа суратга келишсалар, эр-хотин у иккиси томонидан чиқарилган ҳукмга итоат қилишлари лозим бўлиб қолади. Бу Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи мазҳабларидадир;3. Икки ҳакам яхши ниятда ва чин дилдан у икки эр-хотин ўртаси яхши бўлишини хоҳлаб ишга киришишса, Аллоҳ таолонинг ғайбий мадади натижасида албатта муваффақиятга эришадилар. Зеро, «Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур» оятида ғайбий мададга ишора бор. Ҳакамларда яраштириш истаги ёки ихлос бўлмаса, эр-хотин орасида мувофиқлашиш топилмайди. Чунки оятда аниқ ва равшан тарзда: «Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур», деб таъкидланган«изоҳ»;4. Юқорида келган кўрсатмаларнинг барчаси бесамар кетса, у икки эр-хотин орасидаги жуда қаттиқ зиддият сабабли душманлик пайдо бўлади. Натижада никоҳ риштаси самара бериш ўрнига азоб беради. Бундай ҳолатда никоҳ риштасини узмаслик зулм, аксинча, никоҳ риштасини тугатиш эр-хотин ва у иккиси хонадонига роҳат ҳамда саломатлик бағишлайди. Бир донишманд чиройли гап айтган экан: «Афсонани охиригача етказиш мумкин бўлмаса, яхшиси уни тарк қилиш афзал».Тўрт босқични босиб ўтгандан кейингина талоқ қилишга рухсат берилади. Лекин, шу билан бирга, эрга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари бот-бот эслатилади:عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ "أَبْغَضُ الْحَلاَلِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى الطَّلاَقُ".Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир», дедилар» (Абу Довуд ривояти)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 11