Ўзи учун топарди ҳар йили шундай имкон.
Бу гал гўзал шаҳармас, танлагани оддий жой,
Осмонўпар бинодан чарчагандур ҳойнахой.
Уч кун ўтиб энг кўркам ошхонага йўл олди,
Машинада кетмасдан пиёда юра қолди.
Етиб бориб буюрди овқатларнинг сарасин,
Кўриб қолди кўчада тиламчининг галасин.
Усти боши бир аҳвол тўртта бола турарди,
Ойнавандга ёпишиб овқатга термуларди.
Бой одамнинг овқати ўтмай қолди оғзидан,
Қандайдир ғалати ҳис бўғар эди бўғзидан.
Секин имлаб уларни ҳаммасини чақирди,
Кутиб тургандай улар ичкарига талпинди.
Қолган бой бой казолар бироз норози бўлди,
Уст бошларини кўриб иштаҳалари ҳам ўлди.
Ошхонадан бир ходим ҳайдамоққа шайланди,
Бой мен билан деганди улар келиб шайланди.
Қорни очлиги шундоқ кўринарди кўзидан,
Раҳми келиб кетганди бойнинг уларнинг ҳаддан.
Бир столда ўтириб овқатланди тўртовлон,
Қорни тўйгач шарбатдан ичиб олишди обдон.
Сўнг ҳаммаси севиниб бойга раҳмат дейишди,
Бой сингари улар ҳам нима еса ейишди.
Бой термулиб уларга эсга тушди ёшлиги,
Кўз олдидан ўтди бир беғубор бебошлиги.
Ҳаммасини болам деб силаб қўйди бошини,
Билдирмасдан ўзининг артарди кўз ёшини.
Кетар чоғи ҳисобни келтир деди бойвачча,
Болалар билан мени овқатим бўлди қанча?
Ҳисоб ёзилган қоғоз етиб келди бирпасда,
Унда шундай сўзларни ўқиб қолди бой аста.
Унда шундай сўзлар ёзилганди:
Сизнинг бу қилган хайр эҳсонингиз бизни одамгарчилигимизни эсга солди. Сиз туфайли савоб қилиб туриш керак эканлигини англадик. Сиздаги меҳр қадрнинг баҳоси йўқ. Унинг ҳисоблайдиган машинамиз ҳам йўқ. Меҳр муҳаббатингиз учун Аллоҳ сизни қўлласин! Бугунги савобингиздан ҳам бизга ҳам илининг, баҳраманд бўлайлик. Бугунги таомларимиз сиз учун текин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев