Turon24 нашрининг 11 октябрда хабар беришича, мазкур иш юзасидан суд ҳукми 27 сентябрь куни ўқилган.
“Судланувчининг аёл киши эканлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
Терговда аниқланишича, 14 июнь куни Самарқанд шаҳри Мотрид қўрғонида яшовчи Ш.И. қайнонаси Х.С. билан тортишиб қолган ва қайнонасининг қорнига 36 марта ошхона пичоғини санчган. Қайнона олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Келин қайнонасининг жасадини 2-3 кун ўзи яшаб турган уй ертўласига яшириб қўйган. У жасадни йўқотиш мақсадида такси ёллаган ва мурдани Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи Сиёб каналига оқизиб юборган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев