УЛУҒЛАРИМИЗНИНГ ҒАЙРАТИ
Буюк мутафаккир, улуғ олим, беназир шоир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ отаси Ғиёсиддин Кичик ҳақида маълумот бериб, унинг исмини ҳам тўлиқ келтиради. Аммо онаси ҳақида гапирганда унинг Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи эканини айтади ю, аммо унинг исмини очиқламайди. Нега?
Тадқиқотчи олимлар буни шундай изоҳлайдилар: Ҳазрат Навоий исломий, шарқона ахлоққа кўра, онасининг исмини ҳам бошқалардан қизғонган.
Ҳа, улар аёли, қизи тугул онаси учун ҳам ана шундай ғаюр бўлишган.
Ислом аёлни қўғирчоқ, ё ўйинчоқ ва ёки матоҳ сифатида кўрмайди. Унга она ўлароқ қарайди. Уни умрлик шерик билади, тунлик шерик эмас.
Қуръон уни суянч, меҳр, муҳаббат ва кўз қувончи дея таърифлади. Унинг қадрини кўтаргани ва ҳимоя қилгани учун унга уйда туришни, ҳижобни ва бир эркакни хоҳлади.
Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан.