Ассалому алайкум азизлар! Барчангизни биз учун энг улуғ ва энг қадрли бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Аллоҳ таоло Рамазон ойининг кундузидаги тутган рўзаларимизни, кечасидаги бедорликларимизни қабул айлаб, бу ойдан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишимизни насиб этсин! Барчамизга яна кўп йиллар Рамазонларга, Қадр кечаларига ва Ҳайит байрамларига етиб юришимизни Ўзи насиб этсин, омин!