Ассалому алайкум ҳурмати баланд ўз фикрига эга ўқувчим! Азиз қадрдонларим!
Интернет тармоғи орқали минглаб одамларни кўраяпмиз сабр қилмай ўзини ёқаяпти ҳокимият олдида яна нималар қилаяпти Аллоҳ берган омонат жонга зулм қилиб. Кейин оғир дард, оғриқ, фарзандлар яна оч. Ҳикоям қаҳрамони ҳозирда Москва шаҳридаги катта ресторанда бош ошпаз лавозимда ишлаётган опамиз. Ўзига яраша ҳурмати бор уй жойлари, машина ҳозирги кунда қора қазони қайнаб ёнида юпей шиша қандлари ҳам бор😊
У киши бошидан ўтканларини ҳикоя қилишимни сўрадилар. "Ёзмай қуйганимга анча бўлди опажон ! Ўзингиз гапириб беринг" деб микрофонни қўлларига тутқаздим. Ўзларидан эшитамиз. 😊
Етим. Бу ном Чор Россияси босиб олгандан кейин хорликка ботди. Исломдан узоқлашган уммат етим ҳаққини ҳозирги кунгача аксарияти фаҳмлаб ололгани йўқ. Нафс балоси ўз исканжасида ушлаб туриб иймонига қора девор ўраб ўз ҳунарини кўрсатиб ётгандек назаримда. Етимликда улғайдим. Кимдур туртди. Кимдур қафасда турган маймунга раҳми келгандай бир қараб ўтди. Кимлардур нафсини ўйлаб пахмоқ сочларимни силаган бўлди. Хуллас ота онам йўқ. Танҳо ўзим етимча. Ака ука опа сингил сўзлари мени батамом тарк этиб етимлик домига мубтало қилиб улгурган. Буйим етди. Озми кўпми қош кўзим бор экан Аллоҳим берган. Орзумандлар чиқиб қолди. Касал молига харидор чиққан ахмоқ чупондек наркоманга эрга беришди. Икки йил ичида нима кунларни бошдан ўтқаздим Аллоҳга аён. Наркоманга текканлар билади ҳолимни. Қизим бир ёшга тўлди. Дори олиш учун боламни фарзандга зор оилага сотмоқчи бўлди. Боламни олиб қочиб чиқиб кетдим. Қайтиб бормадим. Қайтиб келган етим қиз яна қариндошларимни бошига тушган битга айланди. Ҳар сонияда калла қашлагандай гапираверди гапираверди. Чидадим. Болам билан поезд тагига ўзимни ташамоқчи ҳам бўлдим. Аммо Аллоҳ йўл бермади. Сабр неъматини берди. Қайтдим. Гўр гўрдан қоронғу дегандек алкашга эрга беришди яна. У билан ҳам оғриқли кунларим бошланди. Икки ўғил кўрдим. Бир етим туртта бўлди. Ичишлар сўкишлар, қизчамга қилинган иплос муомила бу лаҳатдан ҳам кетишимга мажбур қилди. Уч бола билан тиланмаган жойим қолмади. Сўранмаган жойимнинг адади йўқ. Ҳаммаси кўкрагимдан итаради. Пул сўрасам тушакка таклиф қилади ифлослар тўдаси. Бир ролтонни уч еган кунларим бўлди. Интернетга чиқиб дод соладигон вақт эмас ҳозиргидай. Ёрдам сўрайдигон блогерваччалар у пайти сандалнинг тагида эдику тўғрими ? Сал нето гапирсанг эртаси куни уйингдан юқолиб қоладигон чоғлар эдида. Эски харобада яшадим. Ана шу очлик кунлари икки ўғлим очликдан тиззамда жон берди. Тасаввур қилаяпсизми? Мусулмон юртида, қариндошларим тирик вақтда мени икки болам очликдан ўлди. Бирорта одам нима бўлди демади. Икки нуридийдамни кўмдим. Қизим ҳам ўзим ҳолдан тойиб қуриб қолганмиз. Очликдан ўлмаслик учун қари бобога тегдим. Эрсираб эмас асло! Қизим очдан ўлмаслик учун тегдим. Аммо яна бошланди. Чолнинг болалари, келинлари қўшилиб ўзи яна уша оғриқли кунлар. Гўрнинг қаролиги. Кетдим. Боламни зор йиғлаб етим хонага топширдим. Қизимни митти кўзларидан оқаётган ёшни артиб қайта қайта ўпдим. Олиб кетишга ваъда бериб ортимга минг бор қараб у ерни тарк этдим. Бир тамондан кунглим тўқ эди. Очдан ўлмаслигини ҳис этишим менга куч берди. Ҳамма қатори ўтнинг мўлиғи сувнинг тиниғи Сусанбил Москвага кетиш учун йўл изладим. Ким пул беради айтинг?! Москвада ишлайдигон бир одамни топиб унга уша тамонга хотин бўлишим, кир овқатини қилишимни айтиб таклиф бердим. Нафси Аллоҳдан устун бўлганлар учун бу тузоқ эканлигини билардим. Бошим ғурра бўлавериб қотиб кетганди.У билан Москвага учдим. Ишга жойлашиб олгунимча тилни ўргангунча яшадим. Оти дунё бергандай гапи кўпайди. Ичиб урадигон бўлди. Квартирасидан чиқиб кетдим. Пулларини қайтиб бердим албатта! Москвадаги бош очиқ аёллар атрофида Робин Гуд қиёфасидаги қийналганларга ёрдам бераман дейдигонлар куп экан а? Боши очиқлар билади буни. Бир тушакка ётгунча тили Исломдан гапиради наузибиллаҳ. Аллоҳ учун қилаяпман деди яна. Бир нарсалар дегим келаяптида майли Аллоҳ борку! Хуллас шунақа ҳожи акалардан ўзимни олиб қочиб юргандим Тожикистондан бир инсон билан гаплашиб қолдим. Юзларида нур бор эди. Уларга ўхшамасди. Бир гап айтди. Менга ёқди. Ҳозиргача уша ишида бардавом. Нима гап деяпсизми? Ҳозир айтаман!
"Никоҳимга оламан. Бир ойлигим уйдаги хотинимга, бир ойлигим сенга! Уйга олиб кетаман деёлмайман. Аммо неча йил юрсам мана шу ишимда бардавом бўламан!" деди ва бажараяпти Аллоҳ рози бўлсин ! Бошимдаги хира пашшалар кетди. Мана шу ресторанга ишчи бўлиб кириб мана шеф поварликка чиқиб бордим. Айтмоқчи уйга бориб қизимни қайтиб олдим. Уйлар олдим. Бу ишларда умр йўлдошимни ҳам ҳиссаси катта албатта! Қизимни Бухорога эрга бердим. Жиззахга қолиш ниятим йўқ! У ерда икки болам очдан ўлди. Қариндошларим кўриниб қолди қўзиқориндай. Ҳеч қайсисини кераги йўқ! Қизимнинг уйи олдидан уй олдим. Доим олдида бўламан энди иншааллоҳ! Ҳозирги кунимга алҳамдулиллаҳ ! Уша пайт ўзимни ўлдирсам ўлиб кетармидим. Ҳа аниқ эди бу! Эътибор учун раҳмат ! Опамга раҳмат айтиб микрофони олдим.
Ҳурматли қадри баланд ўқувчим. Қоронғу бўлса яна тонг отишини биласиз а? Бирор дард келса операция қилинса яхши бўлишингиз ҳақида айтса оғриқ бўлса ҳам операция столига ётасиз а? Тузалиш учун аччиқ дорини ичасиз а? Сизни синаётган Аллоҳ сизга ота она фарзанд жигардан ҳам яқин меҳрибон Роҳман Роҳим эканлигини ҳис этсангиз ҳаммаси учун алҳамдулиллаҳ дейсиз ва ўзингизни Аллоҳ ихтиёрига топширасиз! Аллоҳ ризоси учун чиройли сабр қилиб фақат ўзидан умидвор бўласиз азиз ўқувчим! Аллоҳим ҳаммамизни сабрлилар қаторида қилсин. Омин !
Турғунжон Очилов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 34