Бир шаҳарда аёллар ўзлариги эрни танлаш ва уни сотиб олиши мумкин бўлган дўкон очилибди. Дўконга кираверишда қуйидаги қоидалар мажмуаси осиб қўйилган: - Сиз дўконга фақат БИР МАРТА ташриф буюришингиз мумкин - Дўкон 6 қаватдан иборат, эрларнинг сифат даражаси қаватларнинг тартиб рақамининг ортиб боришига қараб белгиланган - Сиз исталган қаватдан эр кишини танлашингиз мумкин, ёки юқоридаги қаватга чиқишингиз мумкин - Пастки қаватга қайтиш ман этилади Бир аёл ўзига умр йўлдош топиш мақсадида ўша “Эрлар дўкони” га ташриф буюришга қарор қилибди. Дўконга кираверишда “Эр, ишлайди” ёзувини кўради ва дархол иккинчи қаватга кўтарилади. Иккинчи қаватдаги ёзувда: “Эр, ишлайди ва болаларни жуда яхши кўра