ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйи
воят қилинишича, Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) замонида йиғинларда қатнашиб турадиган бир одам бир муддат кўринмай қолди. Шунда Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) саҳобаларга: . - Фалончи нима қилиб юрибди, - деди. - Амирулмўминин, у ичкиликка берилиб кетди. Бир неча кундан буён кўрганимиз йўқ. . Бу гапни эшитган Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) котибини чақириб, бир нома ёздирди. Унда шундай дейилганди: "Умар ибн Хаттобдан фалончига. Сенга саломатлик бўлсин. Аммо баъд. Аллоҳгина мақтовга лойиқ Зот эканини сенга билдириб қўяй. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У гуноҳларни кечиргувчи, тавбани қабул қилгувчи, азоби қаттиқ, куч-қудрат соҳибидир. Ундан ўзга илоҳ йў