»___
__Бунча шодсан, бунчалар хурсанд,
__Ёки бахтдан сармаст кулдингми?
__Бир саволим сенга биродар,
__Сен онангни рози қилдингми?!
__Назар қилмай бирор кимсани,
__Рақиб билиб барча-барчани,
__Ёнимга кел, ростин айт қани,
__Сен онангни рози қилдингми?!
__Нима? Қайтар? Машина олдинг?
__Қават-қават уй-жойлар" солдинг?
__Қўй, мақтанма, уятга қолдинг,
__Сен онангни рози қилдингми?!
__Кўча-куйда ғоздек юрганинг,
__Кўз бойлади дунё кўрганинг,
__Эҳ оғажон, нима қилганинг,
__Сен онангни рози қилдингми?!
__Таъна қилиш ниётим йўқ кўп,
__Жаннат излаб юрганиг ҳам хўп,
__Ҳаж керакми? Онанг пойин ўп,
__Дилоромнинг кўнглин билдингми?
__Сен онангни рози қилдингми?!
__Бир саволим сенга биродар,
__Сен онангни рози қилдингми..?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1