Тошкентда 26 декабрь тунги соат 0:15 да зилзила қайд этилди. Зилзила маркази Афғонистоннинг Ҳиндукуш тоғлари бўлиб, 200 километр чуқурликда юзага келди. Эпицентрда 6,4 баллик ер силкиниши қайд этилди. Охирги икки ой давомида Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистонда юз берган бир нечта зилзилалар кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилиб турди.