Бир кун тоза бир кун усти кир. Қариндошларини эслайди бир-бир. Бағри бутун кўнгли ярим мусофир. Эсингдами қишлоқ, уй ва тандир . Онанг ёпар эди иссиқ нон ва патир. Қаердасан нима қилиб юрибсан ҳозир. Бағри бутун кўнгли ярим мусофир. Эсингдами ёшлик вақтинг дарё бўйида. Ёки шумликларинг қўшни қизни тўйида. Ёшлигингда ўйинқароқ бола эдинг жуда. Бағри бутун кўнгли ярим мусофир. Соғинасан сени қийнайди фироқ . Узоқдасан ватандан жуда ҳам йироқ. Қанча нокас сенга қуймади тузоқ . Бағри бутун кўнгли ярим мусофир. Дод дейману еру кўкка сиғмайди нолам. Келгин пулинг керакмас дейдилар Онам. Дадажоним соғиндим келинг дейди болам. Бағри бутун кўнгли ярим мусофир. Тортиб олманг қўлдан қоғоз қаламни . Сочай унга бирма бир дарду аламни. Соғиндимму аёлимни ёки жажжи боламни. Ёки мунис ,ғамгин мен учун азиз Онамни . Мусофирлар доим сиз соғ бўлинг омон . Хафа бўлманг гапирсам яхши ва емон . Кириб келаётир гуноҳдан пок бўлур замон. Барчангизга муборак шаҳри шариф Рамазон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев