“Ман Сити” “Барса”нинг 200 миллион евролик футболчисини харид қилмоқчи.
“Манчестер Сити” клуби ҳали ҳамон “Барселона” яримҳимоячиси Серхи Бускетсни харид қилиш фикридан қайтмаган.
“Шаҳарликлар” 29 ёшли испанни бир йил олдин сотиб олишмоқчи эди. Энди эса бу ишни август сўнггига қадар битириш ниятида Каталония клубига мурожаат қилдилар.
“Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бускетни “Барселона”да ишлаган давридан бери яхши билади ва уни “Галатасарой”га кетаётган Фернандо Режеснинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Бундан ташқари Гвардиолани бошқа бир таян яримҳимоячиси Илкай Гундўғаннинг жароҳатга мойил экани хавотирга солмоқда.
Бускетснинг “Барса” билан шартномаси 2021 йилга қадар амалда бўлади.