Предыдущая публикация
Азизларим ранжиманг лек, Мусофирлик куни қурсин! Киндик қони тортиб турар, Соғинч ҳар дам ортиб турар. Ҳижрон тиғдай ботиб турар, Мусофирлик куни қурсин! Лондон, Париж, Римда бўлиб, Қанча гўзал юртни кўриб. Дейсан охир, туриб-туриб: Мусофирлик куни қурсин! Тинч қўймагай Ватан ҳисси, Чорлар жанбил, райҳон иси. Ҳар жойнинг бор тарозиси, Мусофирлик куни қурсин! Дейдиларки: мусулмонмас – Мусофир бўлмаса ҳар кас. Фироқ дарди осон эмас, Мусофирлик куни қурсин! Юраверма юртдан йироқ, Уйингда сўнмасин чироқ. Мусофирсан дўстим, бироқ –Мусофирлик куни қурсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев