Марғилон шаҳрида сув учун аҳолидан пул йиғиш тўхтатилади
Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, Марғилон шаҳар сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади. Назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади.
Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат қуйидаги воситалар орқали амалга ошириш мумкин бўлади:
Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
@uzst_bot телеграм-боти орқали;
электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари орқали;
тижорат банклари мобил иловалари орқали;
тижорат банк кассалари ва шохобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали.
Агар ушбу ҳудудларда