Бир биродар бор эди, жуда қиттиқ хафа бўлиб айтябди.
«Бир куни, facebookга кирадигон, ҳар куни энг сара исломий постлардан қўядигон бир қизни кўрмасдан солиҳа, яхши қиз деб ёқтириб қолдим. Мен ҳам, исломий постлар қўйганим боис, у мендан постларни кўчирар эди. Биринчи гапни нимадан бошлашимни билмадим, сўнг «Ассаламу алайкум» деб ёздим. Тезда жавоб келмади, орадан уч-кун ўтиб «ва алайкум ассалом» деб келди. Сўнг, гаплашдик орада анча яқин бўлиб кетган эдик, менга расмини юборди, менга ёқди. Аллоҳга қасам биродар, мен у қизни солиҳа деб гаплашган эдим. Сўнг, кўришдик мен унга совчи юбордим, уйдагилари рози бўлишди. Тўйимиз бўлди, орадан
Бир-йил ўтди. жуда кўп facebookга кирар эди, қанча айтмай кираверар эди. Бир куни, менга телефонизни берингчи нималар қиласиз ўзи у ерда, дедим. У эса, рози бўлмади, хўп деб, орадан икки-уч кун ўткандан кегин, онам билан меҳмонга кетишди, телефони уйда қолган экан, уни олдим парольини кўриб қолган эдим, очиб facebookга кирдим. (СубханаАллаҳ деб йиғлаб юборди.... биродарим), кириб қарасам, жуда кўп, йигитлар билан суҳбат қурар экан, ҳар ҳил мавзуда, ман ишга кетганимда ишга кетди Алҳамдулиллаҳ деб, уйланган уйланмаган йигитлар билан суҳбат қурар экан. Аллоҳга қасам, ўзимни йўқотиб қўйдим, нима қилишимни билмай қолдим. Хаттоки, уни ўлдириб қўйишга ҳам тайёр эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ўзимни зўрға ушлаб туриб, келишлиги билан уни талоқ қилдим»*. Деб, кўздаги ёшлар билан айтиб берди. Бундан қолганларни ҳам огоҳ этишимни сўраганлиги учун ёздим. Афсуски бундай ҳодисалар жуда кўп.
Ҳа азизлар, бу ижтимоий тармоқлар, ҳеч кимни асл башарасини очиб беролмайди. Ўзича олим бўлиб, ҳар-ҳил ҳикматли постлар қўйиб, савол-жавоблар қилган одам, ҳар доим ҳам ҳаётда ундай бўлмайди. Балки, бутунлай бошқа бўлиши, ёҳуд сўзлаган сўзларига, амаллари умуман зид келиб қолиши мумкин.
Шунинг учун, муслима аёллар, сизлар ҳам огоҳ бўлинглар! Ҳар бир ҳикматли пост қўйиб, аёлларни шаьни ҳақида, солиҳ эркакни васфларини ёзиб, Алҳамдулиллаҳ биз шунақамиз деб, ёзган ҳар бир эркак-ка иккинчи-учунчи аёл бўлманг! Отангизга айтинг, оиласини, яхшилаб суриштирсин, намози жойидами? Шуларини яхшилаб қарасин.
Эй Аёллар, (базилари) эрларингиз бўла туриб, бошқа эркакларга қарашга, ёҳуд уларни тамоша қилишга, улар билан сўзлашишга, қандай журьат қиласиз? Аллоҳдан қўрқинглар! Эрларингизни рози қилинглар, уларга ҳиёнат қилманглар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев