Фиқҳ
Рўзанинг бузилиш ҳолатлари
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар ҳисобланади. Қуйидаги ҳолатларда рўзаси бузилган киши ҳар бир куннинг қазоси билан бирга каффорат сифатида муттасил равишда икки ой рўза тутиб беради. Агар бунга қодир бўлмаса 60 та мискиннинг қорнини тўйғизади:
Қасддан озиқ-овқат маҳсулотларидан еса;
Қасддан ичимлик ичса;
Қасддан жинсий яқинлик қилса;
Рўзадорлигини била туриб, дори-дармон истеъмол қилса;
Оғзига кирган ёмғир сувини қасддан ютса;
Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан ёки шаҳват билан ушлаганидан кейин “Рўзам очилиб кетди”, деган ўй билан қасддан еб-ичса.
Иккинчиси – фақат қазони вожиб қила