Бир туш тарихи. Туринг, муборак Рамазон келди! (Ҳикоя)
Ҳориб-толиб, ниҳоят тунамоққа чоғланган эдим.
“...Бу виқорли тоғда пайдо бўлиб қолганимга ҳеч ҳам ақлим бовар қилмайди. Ёнбошлаганча, ўнг томондан сузиб келаётган булут устига чиқволдим. У мени нариги тарафдаги тик қояга элтиб қўйди. У ердан пастдаги гўзал бир водийга кўзим тушди. Тоғлар этагидан оқиб ўтаётган сокин дарё қирғоғидаги сайхонликда қандайдир маросим ўтказилаётган эди. У – қувончбахш тадбир, мен кўрган-билган маросимларнинг бирортасига ҳам ўхшамас эди. Тадбирда иштирок этаётганлар ижрочиларнинг шаърий қоидаларга тўла амал қилаётганидан шодумон эдилар. Улар Мезон-тарозидан ўтган, Аллоҳ ярлақаган мўмин-мусулмонларга