ЙИҒЛОҚИ
(Тошкентлик Муҳаммаджон Ҳожи
домладан)
Мадинага бориб тушганимиздан
Масжиди Набавияга шошилдик.
Масжиддагилар бомдод намозини
ўқиб бўлишиб, тарқалишаётган
эканлар. Биз дарров икки ракаатдан
шукрона намозларини ўқидик ва
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо
саллоллоҳи алайҳи васалламнинг
қабрларини зиёрат қилишга, у
кишига саломлар айтишга ошиқдик.
Зиёратдан сўнг яна намоз ўқишга
машғул бўлдик. Шерикларимиз
меҳмонхонага қайтишди ҳамки,
ҳамроҳим Холмурод ака билан
шошилмадик. Бу масжидда ўқилган
намозларни ғанимат билиб, яна ва
яна нафл намозлар ўқишда давом
этдик.
Бир маҳал масжидга мадиналик бир
йигит кириб келди. Унинг кўзлари
қизарганидан анчагина йиғлагани
билини