Бақирмасдан сўзлайди, Суҳбатда ҳам мулойим, Балли,яша,тасанно, Деймиз Мессига доим... Очиқ кўнгил соддадил, Яхши йигит камтарин, Ўйнайверса шу зайл, Деймиз яна ОФАРИН!. Тўпни олса оширар, Очилади тўсатдан, Шу йигитда менимча, Зарра ҳам йўқ ҳасаддан... Ўзига хос услубни, Билдирмасдан қўллайди, Тўпни ҳам дарвозага, Айлантириб йўллайди... Ютуқлардан ҳовлиқмас, Мақтанишни билмайди, Эътибор қилсангизлар, Унча кўп ҳам кулмайди... Хоҳласа гол уради, Бошдан тўпни ошириб, Хоҳласа финтлар қилар, Беш олтини шошириб.... Эришолмас ҳар ким ҳам, Шундай ёшда шу бахтга, Ўйлаб кўрсам футболда, Месси лойиқдир тахтга...