Канадада қария нон ўғрилаганликда айбланиб, ҳибсга олинди ва иши судга оширилди. Қария айбини тан олди. У ўз хатосини қуйидагича изоҳлади: «Мен шу қадар оч эдимки, очликдан ўлиб қолаёзгандим». Судья қарор чиқарди: «Сиз ўғрилик қилаётганингизни билгансиз ва мен сиз 10 доллар тўлашингиз лозим деб қарор чиқараман. Тўлай олмаслигингизни билганим учун, бу пулни ўзим тўлаб қўяман». Суд залида ҳамма жим бўлиб қолди, судья чўнтагидан ўн доллар чиқарди ва уни товон сифатида ғазнага топширишларини талаб қилди. Сўнгра ўрнидан туриб, залда тўпланган одамларга мурожаат қилди: «Сиз ҳаммангиз жиноятчисиз ва ҳар бирингиз ўн доллардан жарима тўлашингиз керак, чунки сиз бир қари очдан ўлиб қолмаслик учун нон