Донишмандлар тавсия қилган етти сир
1. Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.
2. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.
3. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз