Роналдунинг дубли “Реал”ни иккинчи ўринга олиб чиқди Испания Примерасининг 27-туридаги “Сельта” – “Реал” ўйини якунига етди. Учрашувда Роналду томонидан киритилган икки гол эвазига мадридликлар ғалаба қозонишди. Бу голларга мезбонлар бир бор жавоб қайтаришди холос. Ушбу ғалаба узоқ вақтдан сўнг “Реал”ни иккинчи ўринга қайтарди. Айни вақтда “Реал”нинг очколари 58тага етди. Кечроқ ўйинини ўтказган “Атлетико” мағлубиятга учради ва 57 очко билан учинчи ўринда қолди. Биринчи ўриндаги “Барселона”да 71 очко мавжуд. Роналдунинг Примеранинг жорий мавсумдаги голлари сони 26тага етди.