added today at 13:00
Жанубий Кореянинг Эксимбанки касалхоналарни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лоийҳасига 74 миллион доллар маблағ ажратди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11 ноябрда билдиришича, бу борада Эксимбанк расмийлари билан Тошкентда 8 ноябрда ўтказилган учрашувдан сўнг ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Лойиҳада чекка туман ва қишлоқларда жойлашган 150 дан ортиқ тиббий муассасани замонавий технологиялар билан жиҳозлаш назарда тутилган.
added today at 12:16
Россия президенти Владимир Путин 11 ноябрда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлов йўллади. Мазкур анжуман Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари ўтказилди. Анжуманда Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 80 дан ортиқ эксперт иштирок этди. “Халқаро экспертлар жамияти томонидан Осиёга қаратилаётган эътибор ҳақиқатдан ҳам асослидир — энг йирик ва дунёда аҳолиси
added today at 11:30
АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. Бизда газ муаммо. Ҳеч бўлмаса чироқ бўлармикан десак, соатлаб ўчириб қўйишяпти. Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз дарс ҳам қила олмаяпти. Мутасаддилар халқ дардига қулоқ солади деган умиддамиз”. (Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)
added today at 10:45
“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди: “Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани а
added today at 10:00
ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”. (Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
added today at 09:16
“Сиздан Телеграм”да Андижон шаҳридаги 22-боғчада болаларга мўлжалланган скамейкалар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Х.Зиёевадан ушбу ҳолат бўйича расмий жавоб хати келди. “22-мактабгача таълим ташкилотидаги эски ўриндиқлар янгиланди, эскилари эса ўтин учун ҳисобдан чиқарилди. Ҳисобдан чиқарилган ўриндиқлар ўз вақтида ўтинхона олиб кирилмаган. 2019 йил 2 ноябрь куни ушбу ўриндиқлар ўтинхонага олиб кириб жойланди” дейилади МТ
added today at 08:30
Қашқадарёда 5 нафар эркак 26 ёшли қизни зўрлаган. Бу ҳақда “Постда” газетаси 11 ноябрь куни хабар берди. Билдирилишича, бу воқеа 2019 йилнинг октябрь ойида содир этилган. Тунги соат 01:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни Қарши шаҳрида яшовчи 30 ёшдан ошган 5 нафар фуқаро мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб борган ва номусига теккан. Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
added today at 07:46
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда. Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
added today at 07:00
Бир вақтлар бу ерларда Сталин даврида қамалиб, сургун қилинганлар яшаган бараклар бўлган. Кейинчалик Сталиннинг меҳнат лагерлари тугатилган, аммо собиқ маҳбуслар ва уларнинг қўриқчилари соқчилар бу ерларда қолиб кетган. Кейинчалик уларнинг сафларига комсомол аъзолари қўшилган. Арктика, Кола ярим ороли, Мурманск вилояти, Апатити шаҳри. Хрушчев ва Брежнев ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳарнинг аҳолиси ўсиб борган, аммо 30 йилдирки бунинг тескариси кузатилмоқда – одамлар ушбу гўзал, аммо ғамнок ва сов
added today at 06:16
“Холиков Йўлдошнинг сўкинишларидан, унинг қадр-қимматимиз, инсоний ҳуқуқимизни топташидан чарчадик. Муносиб чора кўрилишини хоҳлаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар президент сиёсатига ҳам қарши кетиш ҳисобланади. Ёрдам беринглар!” Бу мурожаат Озодликка Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларидан келди. Икки ойдан бери Сирдарёда пахта тераётганини ёзган талабалар Озодликка видео ҳам тақдим этди. Видеода олийгоҳ раҳбарларидан бири талабаларни бўралаб
Show more
565 480 participants in the group
Рус олигархи Алишер Усмоновнинг уюшган жиноятчилик билан алоқалари борасида ёзган “Росбалт” агентлиги журналисти Александр Шварёв халқаро қидирувга берилди. Полиция журналистни “бизнесмен Усмонов ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатиб келганликда” ва қозоғистонлик бошқа "бизнесмендан 50 минг доллар талаб қилганлик"да айбламоқда. Бу айбловларни Александр Шварёв “валдираш” деб атади. Россия Ички ишлар вазирлиги “Росбалт” агентлиги мухбири Александр Шварёвга товламачилик ва бўҳтонда сиртдан айблов эълон қилди. Бу ҳақда Шварёвнинг адвокатлари 7 ноябр куни журналистларга хабар қилди. - Шварёвга товламачилик ва бўҳтонда сиртдан айблов эълон қилинди, душанба 11 ноябр куни уни сиртдан ҳибсга олиш масаласи Москванинг Тверской судида кўриб чиқилади, деди ҳимоячи Владимир Жеребенков. Терговчиларга кўра, журналист Александр Шварёв россиялик бизнесмен ва миллиардер Алишер Усмонов ҳақида “олдиндан маълум бўлган ёлғон маълумотларни тарқатган” ва шу тариқа “уни обрўсизлантирган ва маънавий зарар келтирган". Шунингдек, мухбир гўё қозоғистонлик яна бир бизнесмен Кенес Ракишевдан 50 минг доллар миқдорида пул талаб қилиб келгани эълон қилинди. Олдинроқ Россия Ички ишлар вазирлиги Россия Жиноят Кодексининг 128.1 моддаси (“Туҳмат”) асосида жиноят иши очганди Тергов материалларида айтилишича, 2018 йилнинг июль-октябрь ойлари давомида Шварёв Алишер Абдуллаев исмли шахс билан бирга бир қанча сайтда Усмоновнинг жиноятчиларга ва жиноятларга алоқадорлиги борасида материаллар тарқатган. Бу масалада чиқиш қилган “Росбалт” ахборот агентлиги бош муҳаррири Николай Ульянов мухбир Шварёвга қўйилаётган айбловлар бесўнақайлигига эътибор қаратиб, унга қарши янги айбловлар сериясидан иборат “жиноий спектакль” ҳозирланаётганини билдирди. - Олдинроқ тергов қўяётган айблов икки оёққа “оқсоқлаётганди”. Энди терговчилар Ракишевни топиб, “Олигархлар бўйича мутахассислашган журналист товламачи ҳам экан, қаранг!”, демоқда. Ракишев мухбиримиз “қурбонига” айлангани борасида олдинроқ айтмагани негадир терговчиларни қизиқтирмаётир, дея киноя қилди Николай Ульянов. “Росбалт” бошлиғи таҳририят Александр Шварёвни ҳимоя қилишда давом этиши, Конституцияда белгиланган сўз эркинлиги бўғилаётгани ва жамоатчилик ва давлат учун Алишер Усмонов тўғрисида очиқланган муҳим маълумотлар тарқатилишига тўсқинлик бўлаётганини билдирди. Адвокатлар Александр Шварёв Алишер Усмоновнинг “Шакро Молодой” лақаби билан танилган криминал авторитет Захарий Калашов билан алоқалари ҳақида бир қанча мақолаларни чоп этгани ортидан полиция терговчилари назорати остига тушганини гапирмоқда. 2018 йилнинг декабрида Russian Criminal сайтида чоп этилган бу айбловлар келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов томонидан суд орқали олиб ташланган эди. 2019 йилнинг 18 апрел куни бошларида Москва полицияси “Росбалт” агентлиги таҳририяти ва журналист Шварёв квартирасида тинтув олиб боргани, полиция ходимлари мухбирнинг квартирасига “наркотик ташлаб қўйиш” билан таҳдид қилгани устидан ҳимоячилар Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга шикоят қилгани, бироқ полициянинг бу ҳаракатлари устидан ҳанузгача тафтиш олиб борилмаганини маълум қилди “росбалтчилар”. Сўз эркинлиги бўйича ЕХҲТнинг махсус ваколатхонаси Александр Шварёв иши юзасидан хавотир билдирган эди. Ҳозирда Латвияда даволанаётганини гапирган Александр унга қўйилаётган айбловларни қатъиян инкор этиб, бу таъқиб буюртма ва унинг журналистик фаолиятига боғлиқ эканини ТВ-5 каналига гапирди. - Товламачилик масаласида – бу бошдан оёқ валдирваса гап, дея гапни қисқа қилди Шварёв. “Росбалт”агентлиги раҳбарияти яқин орада Александр Шварёвнинг Захарий Калашов ва Алишер Усмонов ишига оид журналистик суриштируви натижаларини тўлиқ ҳолда чоп этишини эълон қилди. “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти эълон қилган сўз эркинлиги рейтингига кўра, Россия 189 давлат орасида 149 ўринни эгалаб, матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият оғир мамлакатлар қаторига киритилди.
🌷 LR 🌷
8 Nov
  • 0
ㅤ ㅤ
8 Nov
  • 1
N N
8 Nov
Йукотворадику
  • 1
Үuve Yuve 👌
8 Nov
Нариги Темадаги Эмомали Рахмон
Эмануел Макронга 2 та келарканми 😅
  • 1
Farrux Mansurov fc  LIVERPOOL
8 Nov
Уруг аймогини йук киворади бу **** оккулокларни журналистини Усмонов
  • 1
OFF ✌
8 Nov
  • 0
МАЛАК 🌟🌛
8 Nov
Алишер Усманов хам карибди бечора. Эгилибди.
  • 4
🦋 Т Р О П И К А Н К А🦋
8 Nov
Интерполгаму? Н.Назарбаевич при чём, Соучастникму?
  • 2
Үuve Yuve 👌
8 Nov
Үuve Yuve 👌 replied to МАЛАК
Бечара буме уладими Шу туришида хам Эмануел Макрон бн Эмомали Рахмонга 3 та келиб Турибдию 😅
  • 0
Сержант Коракутов
8 Nov
Бойлар ва  кашшоклар  уртасида  хар  доимгидек  уруш  бу.

Окибати  революция  билан  тугейди  энг охирида..:-S
  • 2
Farrux Mansurov fc  LIVERPOOL
8 Nov
Узб.ни каеридансиз?
  • 0
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
  • 4
МАЛАК 🌟🌛
8 Nov
МАЛАК 🌟🌛 replied to Үuve
Бу Одамни Узбекистонни, Узбекларни обруси, Омадини берсин.
  • 3
Oddiy yigit Оддий йигит
8 Nov
Бу ерда большой круг сиесати бор азизлар
  • 0
Sizdan Olisda
  • 1
Oddiy yigit Оддий йигит
8 Nov
Азизлар хаммвмиз тинч булайлик
  • 1
Oddiy yigit Оддий йигит
8 Nov
Салом яхшимисиз Тропиканка
  • 0
Log in or sign up to add a comment