Айни куни Парижда президент Раҳмон тансоқчилари ва мухолифат фаоллари ўртасида муштлашув бўлди
"Ройтерс" агентлигининг ёзишича, икки мамлакат раҳбарлари учрашуви Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтди.
Мулоқот тафсилоти маълум эмас.
Президент Раҳмоннинг Европа мамлакатларига расмий сафари 4 ноябрда Швейцариядан бошланди ва 12 ноябрга қадар давом этади.
Президент Раҳмон 7 ноябрда Францияга йўл олди ва дастлаб Парижда Жаҳон Исмоилийлари раҳбари Оғохон IV ва Франциядаги йирик ширкатлар раҳбарлари билан учрашди
Унинг Францияга сафари арафасида камида иккита халқаро инсон ҳақлари ташкилоти Эммануэл Макронни Тожикистонда мухолифатнинг йўқ этилиши, мухолиф қарашдаги шахсларнинг ҳибсга олиниши, қийноққа солиниши ва сўз эркинлигининг чекланишига "кўз юммасликка" чақирди.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Европа Иттифоқи раҳбарлари, жумладан Эммануэл Макронга расмий мактуб йўллаб, уларни Тожикистон билан алоқаларни яхшилаш баробарида бу мамлакатдан сўз эркинлигини яхшилашни талаб қилишга чақирди.
Ташкилотнинг маълум қилишича, 2016 йилдан буён 20дан кўпроқ журналист босимлар туфайли Тожикистонни тарк этган.
Мухолифат намойиши ва муштлашув
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 212